Мустақиллик майдонида антиқа фавворалар ўрнатилди(фото+видео)

0

Тошкент шаҳрининг мустақиллик майдонида янги фавворалар ўрнатилди. Икки ой ичида қуриб битказилган ушбу лойиҳага қарийб 7 млрд сўм маблағ сарфланган. Фаввора қурилишини «InterBuilding» компанияси амалга оширган деб хабар берди Turon.uz нашри.

Фаввора ҳажми 5000 м3, сув босимининг узунлиги 150 метр ва эни 35 метрни ташкил этади.

Намдан изоляциялаш (гидроизоляция) ишларида турк хом-ашёлари ишлатилган.