Норвегияда ер остидан викингларга тегишли қабристон-кема топилди (видео)

0

Норвегия маданий меросини ўрганиш институти археологлари мамлакат ҳудудидан узунлиги йигирма метрга тенг кемадан иборат викинглар қабрини топди.

Қабр шарқий Норвегиянинг Эстфолле вилоятидаги тепаликларнинг бирида, тахминан ярим метр чуқурликда жойлашган бўлиб, унда қадимги ёғоч тобут қолдиқлари сақланиб қолган.

Тадқиқотчилар ушбу кема нуфузли шахсларни дафн этишга хизмат қилган деб ҳисоблашмоқда. Қадимда викинглар жамиятининг бадавлат аъзоларигина кема билан бирга дафн этилган.

Археологлар ҳозирча тепаликда қазиш ишларини бошлагани йўқ. Улар дастлаб кеманинг қай ҳолатда сақланганини текшириш ниятида. Кема ерга кўмилганидан бери тахминан минг йилдан ошиқроқ вақт ўтгани айтилмоқда.