КУН КУЛГИСИ…

0

 

* * *

 

Болакай отасидан сўради:

— Айтишларича, қиш келиши билан ҳамма лайлаклар иссиқ ўлкаларга учиб кетишаркан. Шу ростми?

— Албатта рост, ўғлим.

— Унда мен қишда қандай туғилганман?

 

* * *

 

— Ишонасанми, нариги маҳалладаги Тешабой уйланган кунининг эртасига лотерея ўйнаб ўн миллион сўм пул ютиб олибди!

— Оббо, шу Тешабойнинг сира омади келмади-келмади-да!

 

* * *

 

Америкалик аёл бешинчи марта турмушга чиқмоқчи бўлди ва врачдан маслаҳат сўраш учун қабулига келди.

Врач ундан сўради:

— Олдинги уч эрингиз нимадан ўлган?

— Қўзиқориндан заҳарланиб ўлган.

— Тўртинчиси-чи?

— Мия чайқалишидан ўлган.

— Мияси нимадан чайқалган?

— Қўзиқорин ейишдан бош тортганди.

 

* * *

 

Голливуд актрисаси врач қабулига келиб сўради:

— Дўхтир, ечинаверайми?

— Шарт эмас.

— Нега?

— Охирги фильмингизни кечагина томоша қилдим.

 

* * *

 

Судья:

— Айбланувчи, сиз склероз касали билан оғриганингиз, шу касаллик туфайли хотинингизни тўртинчи қаватдан ташлаб юборганингиз ҳақида гапирдингиз. Буни қандай исботлайсиз?

— Илгари биринчи қаватда яшардик. Тўртинчи қаватдаги квартирага кўчиб ўтганимиз эсимдан чиқиб қолган экан.

 

* * *

 

Буви қизалоқ неварасига деди:

— Ҳечам қулоқсиз қиз бўлмагин! Ана, биласан-ку, Қизил Шапкачаям бувисининг гапига қулоқ солмагани учун уни бўриб еб қўйган эди!

— Биламан, биламан, ўша бўри бувисиниям еб қўйганди!

 

* * *

 

Милиция бўлимига эркак қўнғироқ қилиб деди:

— Ил-лтимос, тез е-етиб келинглар! М-машинамнинг рулини, ичидаги ҳамма ж-жиҳозларини ўғирлаб кетишибди!

Бироздан сўнг яна телефон жиринглади ва гўшакдан худди ўша маст эркакнинг товуши келди:

— Узр, келмай қўя қолинглар! Мен адашиб орқа ўриндиққа ўтириб олган эканман!

 

* * *

 

Эркак дўстига деди:

— Қайнонам жуда саховатли аёл. Қизи билан тўйимизга бир ҳафта қолганда, ўзининг барча қимматбаҳо буюмларини бизга совға қилиб юборган.

— Э, менинг қайнонамни саховатли деса бўлади! Ишонасанми, қизи билан тўйимиз бўлишига бир йил қолганда, оламдан ўтган.

 

* * *

 

Ёзувчи ҳамкасбига ҳасрат қиляпти:

— Қандай даҳшат! Кеча уч яшар ўғилчам янги романимнинг қўлёзмасини печкага ташлаб ёқиб юборибди.

— Ие, уч яшар ўғлинг ҳам ўқишни биладими?

 

* * *

 

Телебошловчи:

— Ҳурматли телетомошабинлар! Бундан буён «Киносешанба» кўрсатуви шанба эмас, душанба кунлари эфирга узатилади!

 

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc