БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ, ОКА?..

0

 

* * *

 

Икки Голливуд актрисаси суҳбатидан:

— Тушунмайман, анави Элен нуқул кинолардаги ролларини танқид қилиб келган танқидчига турмушга чиқибдими?

— Ҳа, у танқидчидан қасос олишга қарор қилибди.

 

* * *

 

Эркак дўстига ҳасрат қиляпти:

— Хотиним уйда ўтииради. Пирог пиширади. Кун бўйи пирог пиширгани пиширган. Ишдан келаман, пирог пишираётган бўлади, кетаётганимдаям шу иш билан машғул. Лекин бир нарсани тушунмайман. Кимдир еяётгандир, ахир ўша пирогларини? Шахсан мен бирор марта татиб кўрмаганман.

 

* * *

 

Жажжи қизалоқ онасидан сўради:

— Ойи, бўри нега Қизил Шапкачанимас, бувисини еб қўйган?

— Ухла, қизим, ҳойнаҳой бўрининг қоқи егиси келгандир-да!

 

* * *

 

— Ўртоқ милиционер! Хотиним ўтган куни сайр қилишга чиқиб, ҳалиям қайтмади.

— Хотинингизнинг ташқи кўринишини айтинг!

— Нима десам экан? Кўйлакдайди, ит етаклаб олганди.

— Қанақа ит?

— Овчарка, бўйи 35 сантиметр, ўнг қулоғида оқ холи, орқа чап оёғида қора холи бор, бўйнидаги тасмаси қора, кўзлари жигарранг…

 

* * *

 

Икки ҳамкасб учрашиб қолишди. Бири иккинчисидан сўради:

— Раҳбаримиз ишчилар сонини қисқартирмоқчи экан. Эшитдингми?

— Эшитдим. Лекин бу сен билан менга тегишли эмас.

— Нега?

— Раҳбар хотини билан ажрашибди. Энди хотинининг ишхонадаги ҳамма қариндошларини қисқартириб ташламоқчи.

 

* * *

 

Автобусда.

— Хоним, ўриндиқда халтачангизни унутиб қолдирдингиз!

— Вой! Хавотир олманг! Қолса қолар.

— Нега?

— Бу эримнинг нонуштаси эди. Эрим эса топилмалар идорасида ишлайди.

 

* * *

 

Муаллима:

— Ўқувчилар, қайси сабзавот кўздан ёш оқизади?

Тошмат:

— Картошка.

Муаллима:

— Адашяпсан. Балки, пиёз демоқчи бўлгандирсан?

Тошмат:

— Йўқ, картошка.

Муаллима:

— Нега?

— Нозик ерингизга кимдир картошка билан туширса, ўшанда билардингиз.

 

* * *

 

Қурилиш моллари дўконига янги бой келиб деди:

— Қора мармар борми?

— Бор.

— Ўттиз минг дона беринг!

— Ие, шунчани нима қиласиз?

— Оғайнимнинг асаларилари ўлиб қопти. Ҳар бирининг қабри устига ёдгорлик тоши ўрнатиш керак экан.

 

* * *

 

Мактабда болалар дунёда ниманинг тезлиги ҳақида баҳслашиб қолишди.

Эшмат:

— Сўзнинг тезлиги катта. Айтдингми, тамом, ортга қайтариб бўлмайди.

Тошмат:

— Чироқнинг тезлиги катта. Ёққичини боссанг, дарров ёнади.

Қўшмат:

— Йўқ, сизларга айтсам, яқинда ичкетар бўлгандим, бир оғиз сўз айтишгаям, чироқни ёқишгаям улгурмай қолдим.

 

* * *

 

Муаллима:

— Болалар, светофорнинг пиёдалар ўтиши учун яшил чироғи ёнганда, асосан нимага эътибор қаратиш керак?

— Кўлмак сувдан узоқроқ туриш керак.

 

* * *

 

Эркак милиция бўлимига келиб деди:

— Мени ўлдиришмоқчи.

— Ким?

— Хотиним.

— Гувоҳлар борми?

— Бор. Тўйимиз куни хотиним менга «Хиёнат қилсангиз, ўлдираман» деганини икки юз киши эшитган.

— Хўш, нима бўпти шунга?

— Ахир, кеча унга хиёнат қилиб қўйдим.

 

* * *

 

Катта жанжалдан сўнг эр хотинига деди:

— Кел, ярашайлик!

— Йўқ.

— Унда вақтинча ярашамиз. Хуллас, кечқурун ярашамиз-да, эрталаб уйғонгач, тағин жанжаллашаверамиз!

 

* * *

 

Метрода.

— Ўртоқ милиционер, мени тунаб кетишди. Киссавур киссамни кесиб, катмонимни олиб қўйди.

— Киссавурнинг алоҳида белгиларини айта оласизми?

— Ҳа. Хуллас, у йиртиқ чарм курткада эди. Ўнг тарафдаги қовурғаси синган, чап қулоғи узиб оланган.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc