КУН КУЛГИСИ…

0

 

* * *

 

Техника университетидаги эълондан:

— Радиотехника факультети ётоқхонасида алоқа йўқолган;

— Энергетика факультети ётоқхонасида бир ойдан бери чироқ йўқ;

— Механика факультети ётоқхонасида лифт бир ҳафтадан бери ишламаяпти;

— Қурилиш факультети ётоқхонаси авария ҳолатида бўлгани сабабли капитал таъмир бошланди.

 

* * *

 

Эр хотинига деди:

— Ярамас ўғлимиз яна чўнтагимдаги пулни ўғирлабди.

— Нега ҳадеб ўғлимиздан кўраверасиз? Балки мен ўғирлагандирман?

— Йўқ, пулларнинг ярми қолган, демак сен эмас.

 

* * *

 

— Ҳеч қачон ҳеч кимга ҳақиқатни гапирманг! Ҳақиқат кўзни ўйиб олади.

— Сиз, ҳойнаҳой пессимист бўлсангиз керак-а?

— Йўқ, мен кўз дўхтириман.

 

* * *

 

Икки хонанда суҳбатидан.

— Эшитишимча, уйланганмишсан?

— Ҳа.

— Хотининг қалай экан?

— Ҳар куни уйда концерт қўяди.

— Қайнонанг-чи?

— Хотинимнинг айтишича, қайнонам концерт қўйиш учун астойдил репитиция қилаётганмиш.

 

* * *

 

Йўналиш таксига кекса кампир чиқди-ю, қўлидан сумкаси тушиб кетди. Шунда ҳайдовчи ҳазиллашди:

— Онахон, пастга нима тушган бўлса, ҳаммаси меники!

— Болам, сен кўзингга қара-да, машинангни секинроқ ҳайда! Акс ҳолда мен йиқиламан-у, сеники бўлиб қоламан!

 

* * *

 

Ишга кирмоқчи бўлиб келган эркакка корхона раҳбари деди:

— Бизнинг корхонада тозаликка алоҳида эътибор берилади. Масалан, сиз ичкарига кираётиб, туфлингизни пол латтага артдингизми?

— Албатта.

— Бизда яна тўғрисўзлик қадрланади. Сиз эса алдадингиз. Эшик олдига пол латта қўйилмаган.

 

* * *

 

География дарсида.

— Тошмат, нега харитангдаги Кавказ деб ёзилган жой бўм-бўш?

— Бўш бўлади-да! Чунки кавказликларнинг ҳаммаси Россияда.

 

* * *

 

— Нега сен шундай дангаса хотин билан яшаяпсан?

Бошқасини топишга эринаман.

***

 

Чукча дарахтни чертиб хотинидан сўради:

— Нега бизни манавинақанги деб ўйлашади?

Хотин:

— Тақиллатишяпти!

— Ўтир, мен ўзим бориб эшикни очаман!

***

 

Чукча сотувчидан сўради:

— Сизларда рангли телевизор борми?

— Бор.

— Унда менга яшил рангидан беринг!

 

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc