Астма(нафас қисиши)ни табобат йўли билан даволаш

0

Бу касаллик асосан бронх йўли шамоллашидан бошланади. Айниқса, куз ва баҳор фасилларида кучли қузғалиб, тез-тез хурж қила бошлайди. Кўкрак қафасда, ўпкада, ошқозонда шилимшиқлар йиғилиб, балғам юрак фолиятига тасир этиши натижасида бош оғриғи юзага келади. Агар ички органлар шилимшиқ моддадан тозаланмаса  думоғ бекилиб, бурунни балғам шиллиқлари қисиб, нафас олишни қийинлаштиради, қон томирнинг торайиши натижасида буғилиб-буғилиб хансираш юзага келади. Касалликни даволаш учун биринчи навбатда балғамни тозалаш керак.

ДАВОСИ: Игир илдизи -20гр, қора зира-30гр, зиғр уруғи-40 гр, ачиқ бодом-25гр, шакар-60 гр, райҳон гули- 200 гр, долчин-30 гр, занжанбил-12 гр, қора халила-20 гр, кунжут- уруғи-20 гр, тотум уруғи-20 гр, қора андиз-15 гр. Буларнинг ҳаммасини ун каби майдалаб элакдан ўтказиб, 700 гр асалга аралаштирлади яъни мажун қилинади,  банкага солиб, қайнаб турган  сув ичида 2- соат қайнатилади. Бунда бонканинг ичига сув кирмаслиги керак.  Тайёр бўлган дорини ҳар куни 3 маҳал  овқатдан олдин 1чой қошиқдан, тўрт ою 10 кун истеъмол қилинади, сўнгира 10 кун дам олиб яна давом этдирилади, билинар- билинмас қисиш бўлса ҳам дорини тўхтатмаслик лозим. Бу даво астма касаллигида яхши натижа бериши ўз исботини топган. Аммо касалликни даволашда парҳезга жиддий роя қилиш зарур, сут қатиқ, аччиқ ,шўр, сипиртли ичимликлар, совуқ сув, совуқ овқатлар истеъмол қилиш асло мумкин эмас.

Salomatlik Sirlari