Келинг, биир кулишамиз!

0

Қарға осмонда учиб кетаётган реактив самолётга боқаркан, урғочисидан сўради:

– Қизиқ, анави қушча қандай қилиб бу қадар тез уча оларкан-а?
– Сенинг ҳам думингга ўт қўйишса, қандай учишингни кўрардик!

***

Шаҳарга иш билан келган хўроз айланиб пишаётган товуқларни кўриб деди:

Қишлоқда тухум режаси бажарилмаётган пайтда сенлар карусел учиб юрганингга ўлайми?!

***

Эр хотинига деди:

– Сен садақа берган ўша гадой ўзини сўқирликка солгани йўқ, ростдан ҳам кўзлари кўрмайди.
– Қаердан била қолдингиз?
– Сен садақа берганингда «Раҳмат, соҳибжамол!» деди-ку!

***

Ойнинг 15 ёруғ 15 қоронғу дейишади, демак ойда ҳам 15 кун светни учиришар экан-да!

***- Нима сабабдан хохолаб кулаяпсан, Дима?
– Биласанми, ўзимга ўзим латифа айтаётгандим. Шу десанг, илгари ҳеч эшитмаган латифам учраб қолди.

Дима Қаюм бисотидан