Конор Ҳабиб билан жанги хусусида: «Ҳаммасига ўзи айбдор»лигини тан олди

0

Ирландиялик Конор Макгрегор ўзининг “Инстаграм”даги саҳифасида россиялик Ҳабиб Нурмагомедов билан бўлган жанги таҳлилини баён қилиб, бу жангда рақиби ҳалол ғалабага эришганини ёзди.

“Ҳаммасига ўзим айбдорман. Буюк жанг бўлди. Ҳал қилувчи пайтда хато қилдим. Ҳабиб бундан фойдаланиб қолди. У ҳаққоний ғалаба қозонди”,деб хабар бермоқда ЎзА Конорнинг Life.ruда келтирилган иқтибосига асосланиб.