КУН КУЛГИСИ…

0

 

* * *

 

Ҳаётда етарлича тажриба тўплашга улгурган эркакнинг мулоҳазасидан:

— Муҳаббат нима? Муҳаббат бу хотинингга тикилиб қоласан-у, «Ўлдириб қўяйми шу ярамасни?» деб ўйлайсан. Аммо бу ишни ортга сураверасан, сураверасан…

 

* * *

 

— Дугонажон, озиб кетибсанми? Нима бўлди?

— Э, ҳаммасига асаб сабабчи. Эрим бошқасини топиб олибди. Ўша жазманига бир дунё пул сарфлаяпти. Уйга ичиб келиб жанжал қилгани қилган!

— Ажраш! Унақа эрни бошингга урасанми?

— Ажрашаман. Яна беш кило озиб олай!

 

* * *

 

Муаллима 5- синф ўқувчисидан сўради:

— Қўлингда ўнта олма бор, ярмисини синфдошингга бердинг. Қанча олма қолади?

— Тўққиз яримта.

 

* * *

 

Ота талаба ўғлини уришяпти:

— Қанақа қулоқсизсан? Ўқиш, билим олиш ўрнига қизларнинг орқасидан чопасан-а!?.

— Дада, биласизми…

— Э, бу ерда ота менми, сенми?

— Иккаламиз ҳам, дада.

 

* * *

 

Банк ходими мижозга деди:

— Америкада тоғангиз бўлган экан. Оламдан ўтибди. Сизга Вашингтондаги ҳовлисини, ўн миллион доллар пулини ва севимли итини мерос қилиб қолдирибди.

— Менга қаранг, ўша ити зотдормикан ишқилиб?

 

* * *

 

Икки монтёр симёғоч тепасида ўтирарди. Пастдан қари кампир ўтиб қолди. Монтёрлардан бири кампирга деди:

— Онахон, ердаги симни узатиб юборинг!

Кампир симни узатди ва монтёрлардан бири шеригига деди:

— Кўрдингми, «нол» экан. Сен бўлсанг, «фаза» деганинг деган.

 

* * *

 

Стюардесса йўловчиларга деди:

— Ҳурматли йўловчилар! Биз барчангизни самолётимизга чиққанингиз билан қутлаймиз! Борт командири биринчи қадаҳни сизларнинг хавфсизлигингиз ва манзилга эсон-омон етиб олишингиз учун кўтаради!

 

* * *

 

Бўёқчи жиннихона деворини бўярди. Жиннилардан бири келиб сўради:

— Чўткани маҳкам ушлаб олганмисан?

— Ҳа.

— Унда мен нарвонни ола кетаман.

 

* * *

 

Она беш яшар ўғлидан сўради:

— Хола кетяпти. Нима дейиш керак?

— Билмасам.

— Мен доим сенга нима деб ўргатардим?

— «Хайрият, ярамас кетди! Яна уйдаги колбасани паққос туширди-я, очопат!»

 

* * *

 

Эркак жазманиникига келди. Жазмани дарров стол устига ноз-неъматларни қўйиб, эркакка деди:

— Азизим, ошхонадаги пичоқни ўткирлаб беринг!

Эркак пичоқни ўткирларкан, ўзича ўйлади:

— Қизиқ, мен уйда ҳеч қачон пичоқ ўткирламаганман. Аммо негадир пичоқлар доим ўткир бўлади. Менинг уйимдаги пичоқларни ким ўткирларкин-а?

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc