Рэпер клип олдираётганда самолёт қанотидан қулаб ҳалок бўлди

0

Канадалик рэпер Жон Мак-Мюррей мусиқий клип суратга олдириш вақтида ҳалок бўлди. Бу ҳақда HuffPost Canada  маълумотига асосланиб Daryo.uz нашри хабар бермоқда.

Жон Мак-Мюррей 34 ёшда эди. Хонанда самолётдан қулаш оқибатида ҳалок бўлган — у Cessna русумидаги учиб кетаётган самолётнинг қаноти бўйлаб юриб, трюк кўрсатиши керак эди.

«Жон қанотни ушлаб кетаётган эди, лекин у қанотни қўйиб юборганидан сўнг унинг парашюти очилишига ҳам етарли вақт қолмаган эди», — деди хонанданинг агентлари.

Рэпер олган жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.