Таниқли футболчи 47 ёшида вафот этди

0

“Динамо” ПФК жамоаси Сурхондарё футболининг ёрқин намояндаси, Дўрмоновлар сулоласининг кенжа вакили, ўз вақтида “Динамо” жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилган 47 ёшли собиқ футболчи Равшан Дўрмонов вафот этди. Бу ҳақда “Динамо” клуби матбуот хизмати маълум қилган, деб ёзмоқда Xabar.uz нашри.

Хабарда Дўрмоновнинг нима сабабдан бу дунёни бевақт тарк этгани ҳақида маълумот келтирилмаган.

Биз таҳририятимиз номидан Дўрмоновлар оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.