«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «НЕГА ХАДИЧА СУЛТОН ХУРРАМ СУЛТОННИ ЎЛДИРМАДИ?..»

0

 

 

 

Бу икки персонажнинг номи тарих зарварақларида ҳам сақланиб қолган. Қолаверса, уларнинг ёвлашиши ҳақида Туркия киноижодкорлари тарафидан яратилган «Муҳташам юз йил» телесериалида ҳам ҳикоя қилинади. Гап шундаки, Хадича султон усмонийлар империяси тахти соҳиби султон Сулаймон-Қонунийнинг туғишган ва суюкли синглиси, Хуррам эса Сулаймоннинг суюкли рафиқаси. Хуррам гарчи ёшлигида қул сифатида Тўпқопи саройига келтирилган ва султонга тортиқ этилган бўлса-да, кейинчалик султоннинг бу аёлга бўлган муҳаббати қатъий бир қарорга келишни талаб қилди. Яъни, султон Сулаймон ўша давр сарой қонунларига асосан Хуррам султонни қулликдан расман озод этди ва ана шундан кейингина шаърий никоҳига олди.

Ана энди Хуррам султон ва Хадича султон ўртасидаги ёвлашиш сабабларига тўхталсак. Хадича султон подшоҳ акасининг яқин дўсти, маслакдоши, кейинчалик бош вазир лавозимини эгаллаган Иброҳим Паргалини қаттиқ севган. Бу севги кейинчалик уларни бир оилага бирлаштирган. Хуррам султон эса Иброҳим билан ёвлашиб қолганди. Бунга сабаб битта бўлган. Иброҳим пошша султон Сулаймоннинг тўнғич ўғли шаҳзода Мустафони болалигидан ўз тарбиясига олган. Унга давлат ишлари, жанг санъатидан тортиб, лашкарбошилик, ва ниҳоят ҳукмдорлик сирларини ўргатган. Усмонийлар империяси талабига кўра, Мустафо тўнғич шаҳзода сифатида отасидан сўнг империя тахтини эгаллаши лозим эди. Аммо буёқда Хуррам султоннинг тўрт шаҳзодаси турибди. Улар ҳам тахтни эгаллашга ҳақли. Бундан ташқари, Хуррам султонни яна бир машъум қонун даҳшатга соларди. Агар Мустафо тахтга ўтирса, гўё давлат тинчлигини, тартиб бузилмаслиги, тахт учун кураш юзага келмаслигини назарда тутган ҳолда укаларининг барчасини қатл этиши лозим эди. Хуррам султонни ана шу нарса кўпроқ безовта қиларди. Шунинг учун қандай йўл билан бўлмасин, Мустафони султон Сулаймон билан ёвлаштириб, тахт ворислигидан маҳрум этиш ниятида бекитиқча ҳаракатлар содир этарди. Иброҳим пошша эса бундан хабар топгач, очиқчасига Хуррам султонга қарши хуфиёна «уруш» эълон қилди. Лекин бу курашда барибир Хуррам султон ғолиб бўлди. Бунга ҳам Сулаймоннинг ўзига бўлган муҳаббати, чексиз ишончи сабаб бўлди. Уйдирмаларга чиппа-чин ишонган ҳолда аввал Иброҳим пошшани, кейинчалик тўнғич шаҳзодаси Мустафони қатл этди. Хадича султон учун Иброҳимдан айрилиш дўзахдан-да баттарроқ эди. Шундан кейин бу аёл кўнглига тугиб қўйди. Кунларнинг бирида Хадича султоннинг буюртмасига кўра, Хуррам султонни номаълум кимсалар ўғирлаб кетишди. Бу султон Сулаймонни чек-чегарасиз ғам ва қайғу домига ташлади. Хўш, нега Хадича султон Хуррамни ўлдирмади? Бемалол ўлдиртириб юборса бўларди. Бироқ у акаси ва Хуррамнинг фарзандларига янада оғирроқ ғамни муносиб кўрди. Улар Хуррам султон ўлганми, тирикми, тирик бўлса, қаерда эканини билмасдан азобланишларини истади. Шу йўл билан Иброҳимнинг — суюкли инсонининг ўчини олди.

Ҳақиқатан, биринчи навбатда султон Сулаймон аросатда қолиб кетди. Хуррамнинг изсиз ғойиб бўлиши қаддини букиб қўйди. Уни тириклай ёки ўлган бўлса жасадини қаердан излашни билмай азобланди. Хадича султон эса аламидан чиқди ва сири ошкор бўлган куни шоҳ акасининг қўлида жон берди. Хуррамнинг қаердалиги, тирик ёки ўлганлиги ҳақидаги ҳақиқатларни ўзи билан қабрга олиб кетди.

Тўғри, орадан йиллар ўтиб Хуррам султонни топишга муяссар бўлишди. Бу ишни султоннинг ишончли бейларидан бири Молкачўғли Балибей уддалади. Афсуски, то Хуррам султон топилгунга қадар Тўпқопи саройида, султон Сулаймоннинг оиласида бир қатор кўнгилсизликлар содир бўлганди. Хуррам султоннинг тўнғич ўғли шаҳзода Меҳмед ўлдирилган. Сулаймон оғир хасталикка чалинганди. Шунга қарамай, султон Сулаймон яна ҳаётга қайтгандек бўлди, енгил тортди, дардлари ариди. Хуррам султонга илгаригидан-да минг чандон кучлироқ меҳр берди. Уларнинг кейинги умри биргаликда, хотиржамликда кечди.

Лекин нима бўлганда ҳам бир ҳақиқат тарих зарварақларига ёзиб қўйилди. Ёвузлик, ҳасад, олчоқлик қанчалар қудратли бўлмасин, уни ҳам айёрона йўл билан синдирса бўларкан. Бу ҳақиқатнинг қанчалар ҳақлигини Хадича султон қойилмақом тарзда исботлай олди. Интиқом ғалаба қилди. Бу иши билан Хадича султон марҳум суюклиси Иброҳим пошшанинг руҳини шод этгандек бўлди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc