Ўзбек гўзаллари МДҲни забт этмоқда: Еревандаги гўзаллик танловида 3 нафар ўзбек гўзали

0

Бугун Ереванда «Топ модель МДҲ-2018» гўзаллик танловига старт берилди.

Жорий йилда собиқ иттифоқнинг 16 мамлакатидан 30 нафар қизлар иштирок этишмоқда. Ўзбекистондан ушбу танловда Нигина Фахриддинова, Паризода Қувондиқова ва Индира Алиевалар қатнашмоқда деб хабар бермоқда Sputnik.

«Танлов мақсади – МДҲ мамлакатларини мода ва киноиндустрия оламида олий даражада муносиб тақдим эта оладиган қизларни аниқлаш. Танлов ғолибасига дунёга машҳур мода уйлари ва продюсерлик марказларидан таклифномалар келади», — деб хабар қилмоқда ташкилотчилар.

Танлов якуни 4 ноябрь куни Арманистондаги Карен Демирчян номидаги спорт-концерт мажмуасида ўтказилади.

Ғолиб реклама агентликлари, модалар уйлари ва продюсерлик марказларидан таклифномалар билан бирга пул мукофотини қўлга киритади.

Read more: https://sputniknews-uz.com/news/20181025/9796954/zbek-gzallari-MDni-zabt-etmoda-Erevanda-gzallik-tanlovi-boshlandi.html