Бурак Ўзчивит яна бош ролда

0

Машҳур турк актёри «Тирилиш. Усмон» сериалида Усмонийлар салтанати асосчиси Усмон образида намоён бўлади.

Бу ҳақда «Текден фильм» ва «Бўздағ фильм» бошқарув кенгаши раиси Меҳмет Бўздағ ўзининг Инстаграмдаги шахсий саҳифасида хабар берган. Мазкур сериал ҳозирда дунёнинг турли давлатларида намойиш этилаётган  «Тирилиш. Эртўғрул» сериалининг давоми бўлиб, 2019-2020 йилларда суратга олиниб, эфирга узатилади.

Эслатиб ўтамиз, турк режиссёри ва продюсери Меҳмет Бўздағ 15 октябрь куни юртимизга ташриф буюрган эди ва бу ташрифдан асосий мақсад «Жалолиддин Мангуберди» тарихий сериалини тасвирга олиш ишларида ҳамкорлик борасида музокаралар ўтказишдан иборат эди.