Ғаройиб ҳодисалар изидан: “ЗИМИЛАУН МУЗЛИГИ МАҲБУСИ” (ёки 500 йиллаб умр кўрганлар)

0

 

Топилма

 

Уни Зимилаун муз одами ҳам дейишади. Лекин кўпроқ Этци номи билан машҳур. Шимолий Италияда Этци учун алоҳида музей ҳам ташкил этилган. Этци тахминан 5, 5-6 минг йил олдин яшаб ўтган, мўмиёланган танаси музликлар орасида шу кунгача яхши сақланган ягона одам ҳисобланади.

1992 йил 19 сентябрида германиялик икки альпинист Этц водийсига саёҳат уюштириб, йўл-йўлакай устини қор қоплаган инсон жасадини топиб олишди. Унинг бир қўли ё шамол, ё бўрон таъсирида юқорига кўтарилган ҳолда қолиб кетганди. Сайёҳлар аввалига бу жасад шу ерларга келиб чўққидан пастга қулаб тушган бирор альпинистга тегишли бўлса керак деб ўйлашди. Негаки, сўнгги икки йил ичида альпинистлар музликларга тирмашишни деярли урф қилиб олганликларини билишарди. Бунинг оқибатида юзлаб альпинистлар ҳалок бўлганига ҳам кўп бор гувоҳ бўлишган. Афсуски, бундай бўлиб чиқмади. Қор босган жасад эгаси ноёб тарихий топилма экани олимлар томонидан исботланди.

 

«Мен иқлимни ҳам ўзимга бўйсундира оламан…»

 

Ғарбий Европа иқлими суяк ва тошдан бўлак нарсани узоқ вақт сақлашга имкон бермайди. Аммо Этци бу соҳада ҳам шахсий рекордини ўрнатди. У узоқ йиллар нафақат яхши сақланиб қолди, балки тўқималари ҳам ўлиб кетмабди. Бу олимларга жасадни тўлиқ ўрганиш учун жуда қўл келди.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, жасад аввал махсус қоидалар асосида мўмиёланган. Сўнгра муз остига беркитилган. Худди шу нарса Этци организмидаги барча тўқималарнинг тирик қолишига сабаб бўлган. Йиллар ўтиши билан музлик аста-секин эрийверган. Мана шунинг натижасида жасад очиқ қолган-у, уни биринчи бўлиб Германия-Италия-Австрия мутахассислари топишган. Кейин эса Германиядаги Романо-Герман музейига тадқиқотлар ўтказиш учун етказиб берилган.

 

Янги маълумотлар

 

Лаборатория шароитида ўтказилган тадқиқотлар кўп нарсага ойдинлик киритди. Этцининг бўйи 158 см, ташқи кўринишидаги баъзи ўзига хосликларни ҳисобга олмаса, европаликлардан фарқ қилмасди. Кўзлари мовий, сочлари жингалак, уларнинг қисқалиги доимий равишда соч олдириб юрганини кўрсатиб турарди. Танасига татуировка чизилган, бир қулоғига тошдан ясалган сирға тақилган. Кўксида эса тумор тақиб юрган. Оёғига чармдан тикилган ботинка кийиб, совқотмаслик учун ичини майса билан тўлдирган. Эгнидаги қалин куртка кийик ва ёввойи эчки терисидан тикилган. Куртканинг уст қисми ёмғирдан сақланиш учун майса билан ёпиб чиқилган. Худди шундай курткаларни юз йил олдин Тироль чўпонлари ҳам кийиб юришган.

Белига чармдан тикилган сумкача осилган бўлиб, ичида тиғли ва тиғсиз қуроллар сақланган. Шу жумладан, белига кремнийдан тайёрланиб, сопи дарахт танасидан ясалган ханжар ҳам осиб олган.

Сумка ичида яна бир сумкача бўлиб, у дорилар учун мўлжалланганлиги маълум бўлди. Сумкачада икки дона қўзиқорин, антибиотиклар ва «С» витаминига эга мевалар бор эди.

Олдинига олимлар Этци чарчоқ ёки бирор касаллик туфайли ўлган деб ўйлашди. Аммо жасад томография қилинганда, қовурғалар орасида камон ўқи бўлаги борлиги аниқланди. Шунинг оқибатида бўлса керак, бир нечта қовурға синган, умуртқа зиён кўрган, бурун қийшайганди. Мутахассислар бу манзарани кўргач, шундай хулосага келишдики, Этци ўз ажали билан ўлмаган. Уни бир неча душман ҳарбийлари ўраб олган. Этци уларнинг барчасини яралаган. Аммо кимдир орқадан туриб камондан унга ўқ узган. Қоя четида турган-у, ўқ зарбига дош беролмай, пастга қулаган.

 

Ўша куни Этци нима истеъмол қилган?

 

Тадқиқотчилар Этци ўлиши муқаррар бўлган куни нима истеъмол қилганини ҳам аниқлашди. Демак, фожиа юз берганда, эрта баҳор бўлган. Ўша куни у тоғ эчкиси гўштини кўкатлар билан бирга еган. Сўнгра оловда пиширилган кийик гўштини истеъмол қилган. Кейин эса чўққи томон йўл олган. Экспертиза шуни кўрсатдики, Этци еган гўшт жуда қаттиқ бўлган. Буни тишларнинг билинар-билинмас емирилишидан билиб олиш қийин эмасди. Қолаверса, жуда шошилганиданми, Этци гўштни қумга беланганига-да қараб ўтирмай еб битирган. Шунга қарамай, тишларида кариес белгиси учрамади. Қонида холестерин моддаси меъёрдан бирмунча ортиқлиги ҳам доимий равишда гўшт билан озиқланганини айтиб турибди.

 

46 ёшли ўсмир

 

Бундай топилмаларнинг ёши радиуглерод усули ёрдамида аниқланади. Шу усул қўллаб кўрилгач, Этци камида 5, 5-6 минг йил олдин яшагани маълум бўлди. Бундан ташқари, Этцининг қурол-аслаҳаси ўрганилиши натижасида у тош ва ўрта аср оралиғида яшаб ўтгани аниқланди.

Энг қизиқарлиси, Этци 46 ёшдалигига қарамай, бўйи ўсишда давом этган. Суяклари қотиб улгурмаган. Бундан чиқди, Этци 46 ёшида ўсмир ҳисобланган ва фактлар беш-олти минг йил олдин яшаган одамлар камида 500 йил умр кўрганини исботлайди.

Лекин изланишлар ҳали тўхтамади. Мана, қарийб 28 йилдирки, Этци дунёнинг энг машҳур олимлари томонидан чуқур ўрганилмоқда. Ишонч билан айтиш мумкинки, музликлар асирига айланган бу йигит сиз-у бизга ҳали кўп ажобтовур янгиликлар, жумбоқли фактларни ҳадя этади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc