Даҳшат! Самарқандда 19 ёш йигит отаси тенги одамни 32 маротаба пичоқлади (видео 18+)

1

Ижтимоий тармоқларда, аниқроқ қилиб айтадиган бўлсам телеграм каналларинг бирида 1999 йилда туғилган йигит ўзидан 20 ёш катта шахсни 32 маротаба пичоқлагани, жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлгани изоҳланган видео тарқалди.

Бундан бир неча ой муқаддам Хитойда содир бўлган мудҳиш йўл транспорт ҳодисаси тасвирланган видеони эътиборингизга ҳавола этган эдик. Унда пиёдалар ўтиш йўлагида свитафор ёнишини кутиб турган аёлни бир машина уриб кетгани, аёл бир неча бор ўрнидан туришга уринса-да олган жароҳати боис буни уддалай олмагани акс этганди. Ҳайратланарлиси аёлнинг ёнгинасидан пиёдалар ва машиналар тинимсиз ўтиб турипди-ю, ҳеч бири ёрдам учун қўл чўзмайди. Оқибат яна бир машина йўлда ётган аёлнинг устидан  бепарвогина босиб ўтиб кетди. Очиғи бу видеони кўриб, ўзбеклигим, ён-атрофидагиларга бу даражада бефарқ бўлмаган миллатдошларим борлигига шукрлар айтган эдим.

Аммо қуйидаги видеода кўрганларим… Биз қачон шу даражага етиб келдик, қачон бунчалар лоқайд, бепарво бўлишга ўргандик? Видеода бақувват бир йигитнинг ёши каттароқ одамни қайта-қайта пичоқлаётгани, яна ҳеч ким йўқ, кимсасиз ерда эмас айнан одамлар кўз ўнгида шу ишни қилаётганини кўриш мумкин. Ундан ҳам даҳшати, йигит эркакка ўнлаб пичоқ урганидан сўнг, инсон қонига бўялган уст-боши билан пинагини ҳам бузмай, ҳеч бир даҳшатга тушмай кетиб боряпти. Ёрдамга муҳтож, туришга уринаётган жабрланувчига эса на томошабин, на ўткинчи бир «инсон» ёрдам беришга чоғланмади ҳам. Ахир ҳеч бўлмаганда кимдир «Тез ёрдам» ёки милитсия чақириши мумкин эди-ку. Очиғи фақатгина қўли инсон қонига бўялган ўша қотилдан эмас, манашу қотилликни кўра туриб ўзига мутлақо алоқаси йўқдек томошабин бўлган, бир инсоннинг жон бераётганини кўриб кўрмасликка олганлардан ҳам нафратланиб кетдим. Юқорида айтганим Хитойда содир бўлган йўл транспорт ҳодисасини кўргач, миллатдошларимга нисбатан туйган дилимдаги фахр ҳисси бир зумда туманлар орасида йўқолиб кетгандек бўлди.

1 ТА ФИКР

Comments are closed.