ЖУМБОҚ: «ТОЛЬТЕК ҚАБИЛАСИНИНГ КЎРИНМАС ҚУРОЛИ»

0

 

 

Босқин

 

Икки минг йиллик аввалида ўз даври учун ҳам ўта ғаройиб ҳисобланган тольтек қабиласи аъзолари Юкатан ярим оролига яқин келиб, шу атрофда яшовчи Майя қабилаларини бўйсундирган. Жангари қабила бу ерда улкан давлат барпо этди. Баъзи афсоналарга қараганда, тольтекларнинг қудрати улар ишлатадиган кўринмас ва сирли қуролда бўлган. Бу қурол сири эса ҳануз очилмаган.

Археологлар ушбу қадимий қабила барпо этган шаҳар қолдиқларини Туладан топишди. Бу ерда тольтеклар кўплаб эҳромлар бунёд этган экан. Айниқса, турли кўринишдаги ҳайкалчалар олимлар эътиборидан четда қолмади. Инсонни ҳайратга солвувчи ҳайкаллардан бири тольтеклар қўмондони бўлиб, у қўлида қурбонликка тортилган ўлжа қони қуйилган идишни тутганча, кўкка ўйчан боқмоқда.

 

Сирли қурол

 

Энг улкан ва буюк деб тольтек аскарлари шарафига қурилган эҳромлар тилга олинади. Улар четига қуш пати ўрнатилган бош кийимда, кўкрак қисми махсус ҳимоя воситасига эга, кафтлари орасида ҳеч кимга номаълум, кўринмас, сирли қуролни беркитган ҳолда мағрур боқишади. Афсуски, ҳеч бир археолог бу қуролнинг аслида нелигини аниқлай олмади.

XIX асрда яшаб ўтган австриялик фольклоршунос К; Лангло-Паркер қуйидаги афсонани келтириб ўтганди:

— Тольтек қабилаларидан бирининг етакчиси ўтирса, қандайдир нотаниш ва шубҳали кимса унга яқинлашиб кела бошлабди. Шунда етакчи ўнг қўлини олдинга чўзибди. Қўл олдинга чўзилгани ҳамоно кафтлари орасидан жуда ўткир, ёруғ нур нотаниш кимсага жўнатилибди. Нотаниш кимса ўша заҳотиёқ тил тортмай ўлибди. Тольтекларнинг сирли қуроли худди шундай кучга эга бўлган экан. Фақат етакчининг кафтлари орасига айнан нима беркитилган-у, ундан қандай ҳолатда нур таралганлиги инсониятни ўйга толдиради холос.

 

Тольтекларнинг милтиқсифат қуроли

 

Янги Гвинея соҳилларида бўлиб қайтган капитан Кук исмли шахс ҳам ёввойи қабилалар ишлатган қурол хусусида алоҳида тўхталиб, шундай деганди:

— Биз соҳилга яқинлашганимизда, ёввойи қабила вакиллари ҳужумга ўтди. Улар қўлларида узунлиги ўттиз-қирқ сантиметр келадиган таёқчаларни силкитишар, ҳар силкитганда, таёқча орасидан олов отилиб чиқарди. Бу худди замонавий милтиқдан сачраётган оловли порохни эслатарди. Кейин билдикки, тольтеклар ҳам қачонлардир шунга ўхшаш қуроллар ёрдамида қўшни қабилаларни ўзига бўйсундирган экан.

 

Бирлаша олмаслик балоси

 

Қадимда тольтекларнинг учта йирик қабиласи ҳукм сурганлиги тарихдан маълум. Улар ўшанда ўзаро бирлашиб, дунёни эгаллаш истагида ҳам бўлишган. Бахтга қарши келиша олишмаган. Вақт ўтган сари ҳар бир қабила ягона ҳукмрон бўлишни, қолганлар иккинчи даражада қолишини хоҳлайверган. Мана шу нарса тольтеклар империяси кейинчалик майялар томонидан йўқ қилиб юборилишига сабаб бўлган.

«100 великих тайн мира» китобидан олинди

Рус тилидан Олимжон ҲАЙИТ таржимаси

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc