КУН КУЛГИСИ…

0

 

* * *

 

Ҳаётда етарлича тажриба тўплашга улгурган эркакнинг мулоҳазасидан:

— Муҳаббат нима? Муҳаббат бу хотинингга тикилиб қоласан-у, «Ўлдириб қўяйми шу ярамасни?» деб ўйлайсан. Аммо бу ишни ортга сураверасан, сураверасан…

 

* * *

 

Беш яшар болакай бобосидан сўради:

— Бобо, фонарни кўрмадингизми?

— Нима қиласан фонарни?

— «Свидания»га бораман.

Бобо (кулиб):

— Болам, мен сендайлигимда «свидания»га фонарсиз борганман.

Болакай аста бувиси томонга имо қилиб деди:

— Қаранг, қоронғида топганингиз… шу… ми?

 

* * *

 

Эркак врачга деди:

— Дўхтир, хотиним нуқул йўталади. Бермаган дорим қолмади. Кор қилмаяпти.

— Сиз гиёҳлардан бериб кўрдингизми?

— Бериб кўрдим униям. Қотиб-қотиб кулди. Аммо барибир йўталаверди.

 

* * *

 

Суд жараёни. Адвокат гувоҳдан сўради:

— Сиз шунча миқдордаги пулларни терговга ёрдам бермаслик шарти билан олганмисиз?

Жимлик. Адвокат саволини яна икки марта такрорлади. Барибир жимлик. Шунча судья сўради:

— Гувоҳ, нега саволга жавоб бермаяпсиз?

Гувоҳ:

— Вой, узр, ўртоқ судья! Бу саволни сизга беришяптими деб ўйлабман.

 

* * *

 

Жинни уйига келса ўзидан минг чандон жиннироқ хотини йиғлаб ўтирибди. Ундан сўради:

— Нега йиғлаяпсан, ҳой жинни?

— Э, музлаткичдан бир бўлак муз кўчириб олиб, қайнаган сувда чайгандим. Энди музимни топа олмаяпман.

 

* * *

 

Хотин эрига мақтаняпти:

— Ишонасизми, бугун ахлатхонанинг ёнидан ўтиб келаётсам, манави яп-янги туфли ётибди. Кийиб кўрсам, лоппа-лойиқ экан.

Эртаси куни яна хотин мақтаниб келди:

— Тавба, бугун подьездимизга кирсам, манави жемпер ётибди. Қаранг, яп-янги! Буям ўзимга лойиқ экан.

— Ҳа-а, омадинг боракан, хотин! Менинг эса сира омадим юришмайди.

— Нега ундай деяпсиз?

— Қачонлардир кўрпанинг қатида шимимни унутиб қолдирган эканман. Кеча тасодифан кўриб қолиб киймоқчи бўлгандим, «размери» тўғри келмади.

 

* * *

 

Жуҳуд таксида уйига етиб олди-да, пастга тушиб худди пул қидираётгандай чўнтакларини пайпаслай бошлади. Шу орада ҳайдовчига эшиттириб деди:

— Жин урсин, катмонимни машинада тушириб қўйдим шекилли…

Ҳайдовчи бу гапни эшитди дегунча, орқа-кетига қарамай, газни босди. Жуҳуд эса ўзича шивирлади:

— Ў, қўшним Абрам тўғри маслаҳат берган экан. Ҳийла иш берди-ку!

 

* * *

 

Моделлар агентлигига қўнғироқ қилишди.

— Алло! Бу моделлар агентлигими?

— Ҳа.

— Моделларга қанча ҳақ тўлайсизлар?

— Жуда яхши ҳақ тўлаймиз. Аммо биз 90-60-90 параметрлиларни ишга оламиз.

— Бу муаммомас. Менинг бўйим ҳам, ёшим ҳам, вазним ҳам худди шу параметрингизга тўғри келади.

 

* * *

 

Болакай хафақон ҳолда бувисиникига кириб келди. Бувиси сўради:

— Ҳа, яна даданг билан ойинг уришиб қолдими?

— Йўқ, ойим курортдан қандайдир спид деган нарса олиб келган экан. Дадамга, Тошмат амакига, яна рўпара қўшнимиз Вали оғага совға қилибди. Энди ҳаммалари уришишяпти. Адашмасам, ойим ҳаммаларига тенг бўлиб бермаган кўринади.

 

* * *

 

Муаллим:

— Болалар, қўй бизга нима беради?

Болалар:

— Жун.

Муаллим:

— Сигир бизга нима беради?

Болалар:

— Сут.

Муаллим:

— Эшак бизга нима беради?

Болалар:

— Ҳеч нарса бермайди-ю, аммо уй вазифамизни бажариб беради.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc