ЖУДАЯМ ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

0

 

 

1. Абитуриент сўзи бизда ўқув юртига кирмоқчи бўлганларга нисбатан қўлланишини барча билади. Лекин лотинчада бу сўз ўқув юрти битирувчиси маъносини бераркан. Ҳозир ҳам дунёнинг кўп мамлакатларида абитуриент сўзи ўқув юрти битирувчисига нисбатан қўлланади.

2. Тарихий маълумотларга кўра, дельфинлар қадимда қуруқликда яшаган. Уларнинг сузиш учун мўлжалланган аъзоси оёқ ўрнида ишлатилган. Айтишларича, қадимда дельфинлар қуруқлик бўриси ҳисобланишган экан.

3. Денгиз яшил тошбақаси шу қадар бақувватки, устига бир вақтнинг ўзида 5 нафар одамни бемалол ўтқазиб кета олади.

4. «Нокиа» айни кунда Финляндиянинг кўзга кўринган компанияси саналади. Компания номи 1885 йили шу номдаги шаҳарча шарафига қўйилган.

5. Қўл телефонини йўқотишдан қўрқиш касаллиги тиббиётда «Номофобия» деб аталади.

6. Оқ айиқнинг ошқозони бирданига 70 килограмм гўштни ўзига сиғдира олади.

7. Оқ акула болаларини ҳеч қачон овга ўргатмайди. Улар ўзлари ўрганиб, чидаб, тиришиб ҳаёт кечиришга маҳкум.

8. Тайландда дунёвий йилнома эмас, маҳаллий йилнома бўйича яшашади. Ҳозир улар ўз ҳисоби бўйича 2555 йилда яшашмоқда.

9. Тошкентдаги телеминора Ўрта Осиёда энг баланд ҳисобланиб, 375 метрга тенг.

10. Эйфел минорасига олиб чиқадиган зиналар сони 1710 та.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc