24 ёшли футболчи шафқатсиз тарзда ўлдириб кетилди

0

Бразилиянинг Куритиба пойтахт минтақасида «Сан-Бенту»нинг 24 ёшли футболчиси Даниэль Фрейтас шафқатсиз тарзда ўлдирилди.

UOL Esporte нашри маълумотига таяниб, Kun.uzнинг хабар беришича, ўйинчининг жасади Бразилиядаги Сан-Жозе-дус-Пиньяйс шаҳрида топилган. Хабар қилинишича, Фрейтеснинг танасида қийноққа солинганлик белгилари аниқланди. Полиция терговни бошлаган ва ўлдирилган шахснинг яқин қариндошларини сўроқ қилган.

Ўйинчи аслида «Сан-Паулу»га тегишли бўлган, бироқ «Сан-Бенту»да ижара ҳуқуқи асосида тўп сурган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here