Криштиану Роналду машҳур қўшиқчи ва актриса Селена Гомесни ортда қолдирди

0

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Instagram ижтимоий тармоғида обуначилар сони бўйича етакчига айланди. Бу ҳақда Qalampir.uz нашри маълум қилди.

Манбанинг маълумотига кўра, футболчи саҳифасини 144 миллион, 200 минг обуначи кузатяпти.

Маълумот ўрнида, Криштиану Роналду америкалик машҳур қўшиқчи ва актриса Селена Гомесни ортда қолдирди ва Instagram’да энг кўп обуначилари бор саҳифа эгасига айланди.