Рамзон Қодиров болалигини эслаб арғимчоқ учмоқда (видео)

0

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Грозний шаҳридаги «Чеченистон юраги» масжиди қаршисида арғимчоқ учди. Республика раҳбарини «Аҳмат» жанг клуби президенти Абузайд Висмуродов учириб турган. Уларнинг ҳар иккиси Instagram’даги саҳифаларида ушбу жараён видеоларини эъон қилди.

 

«Бир неча лаҳзага бўлса-да болаликка — қордек оппоқ поклик ва беғараз мулойимлик уммонига қайтишга эринманг. Сиз билан бирга ўша бахтли лаҳзаларга қайтишни орзиқиб кутаётган инсонни топинг. Эринманг, эҳтимол, сизни қаердадир болаликдаги дўстингиз кутаётгандир», — деб ёзган ушбу видео остида Рамзан Қодиров.