«Реал» футболчилари Контега ишончсизлик билан қарамоқда, клубда бошқа асосий номзод бор

0

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино кеча «Реал»дан истеъфога чиқарилган Хулен Лопетегининг ўрнини эгаллаш учун биринчи рақамли номзод бўлиб турибди, деб хабар тарқатди The Sun.

Манбага кўра, «қироллик клуби» вакиллари ўтган ҳафта Лондонга келиб, Почеттинога яқин кишилар билан учрашган ва ортга қайтгач, клуб президенти Флорентино Пересга ижобий хабарлар етказишган. Эндиликда раҳбарият ноябрь охирига қадар 46 ёшли ушбу мутахассисни клубга олиб келишни истамоқда.

Шу билан бирга, нашрнинг аниқлашича, ҳозирга қадар айни лавозимга асосий номзод сифатида кўрсатиб келинган Антонио Конте Мадридга келиш фикридан қайтиши мумкин. «Реал»даги футболчиларнинг мавқейи ва мураббийга босим ўтказа олиши италиялик мутахассисни иккилантириб қўйган.

Хусусан, куни кеча жамоа сардори Серхио Рамосдан «Челси»нинг собиқ устози клуб мураббийи бўлишига қандай қараши ҳақида сўрашганида у шундай деб жавоб берган:

«Ҳурмат қозонилади, талаб қилиб олинмайди. Сиз танийдиган мураббийлар билан аллақачон ҳамма совринларни ютиб бўлганмиз. Клубда ўйинчиларни бошқариш мураббийнинг техник билимидан кўра кўпроқ аҳамиятга эга», – деб айтган Рамоснинг сўзларини келтиради The Sun.

Нашр хулосасига кўра, «Реал» футболчилари Контенинг «Челси»даги фаолияти давомида айрим ўйинчилар билан келиша олмагани сабаб унга ишончсизлик билан қарашмоқда.

 

tribuna.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here