«Зирапча» реалити-шоусидан одамлар нега норози?!

2

“Севимли” телеканалида эфирга узатилаётган “Зирапча” реалити-шоуси — бугунги кунда кўпчиликнинг диққатини торта олган кўрсатувлардан бири. Ижтимоий тармоқларда айланаётган фикрлар шуни кўрсатадики, ушбу кўрсатувга мақтовдан кўра танқидлар кўпроқ билдириляпти. “Реалити-шоу”, дея бонг уриб мақталаётган ушбу “лойиҳа” миллий телевидение учун янгилик экан. Шу каби кўрсатувлар рус ва бошқа чет давлатларида неча йиллар аввалроқ эфир юзини кўрган. Лекин, чет эл каналларида намойиш қилинган аксарият лойиҳалар маълум бир мақсадга қаратилган эди. Масалан, аёлларни ҳақиқий топ моделларга айлантириш ёки уларнинг ташқи кўринишларини мутлоқ ўзгартириш ва бошқа шу каби мақсадли лойиҳалар. Тўғри, томошабин чақириш ва эътиборни ушлаб туришда бундай реалити шоулар катта рейтинг йиға олади. Бироқ тарбиявий жиҳатидан олиб қарасак… Хўш, биз ўз фикр-мулоҳазаларимизни четга суриб, шунчаки одамларнинг гап-сўзларига қарайлик…

 

“Тарбияси оғир бир тўда қизни йиғиб олишдан мақсад нима? Уларни гўёки мадамга айлантириш ёки феъл-атворларидаги қусурларни тўғирлашми? Агар мақсад шу бўлса, бу қизларнинг тарбиясини тўғирлашга оид ҳеч бир иш бўлмаяпти. Аксинча, экранга термилиб ўтирган бошқа қизларни ҳам  заҳарлашяпти”

 

“Ўзбек миллатига умуман номусносиб, чет элга тақлид бу! Миллатни бузишдан бошқа нарса эмас»

 

“Лекин шундай ақлли гап ҳам бор: “Тарбияни фақат донодан эмас, балки нодонлардан ҳам ўрганиш мумкин”

 

“Бир тўда енгилтак қизлардан иборат цирк”

 

“Бу қизларнинг қанчадан-қанча камчиликлари бор. Хўш, бу камчиликларни оммага кўрсатиб, уларнинг келажагини янада хатарга қўйишга арзийдими? Шахсан мен бундай қизларнинг ҳеч бирини хотин қилиб олмасдим”

 

“Танганинг икки томони ҳақида гапирмоқчиман. Биринчиси, бу аёлларни шу қиёфага келишларини оммага ибрат сифатида сабабларни изоҳлаб бериш орқали халқ орасида эътиборни кучайтириш. Иккинчиси, бу телелойиҳа орқали яна бир қанча ёшларнинг ахлоқига путр етиши мумкин. Чунки тақлид қилувчилар сони ҳам топилади”

 

(Эслатиб ўтамиз юқоридаги фикрлар ижтимоий тармоқлардан олинди)

Фикрлар орасида қарши қарашлар, яъни кўрсатув ёқаётганини билдириб ўтаётган инсонларнинг муҳокамалари ҳам бор, албатта.

 

Масаланинг яна бир тарафи, ижтимоий тармоқлар орқали кўрсатув иштирокчиларини кузатганингизда уларни ўзгарганига у қадар ишонгингиз келмайди. Умуман олганда, ушбу реалити шоуни шунчаки кўнгилочар лойиҳа сифатида ҳазм қилиш осонроқ. Кўрсатувга оғиз кўпиртириб “Тарбиявий аҳамиятга эга, керакли, фойдали”, каби сифатларни бериш эса анчагина ноўрин, назаримда.

Сизнинг ҳам  фикрларингизни кутиб қоламиз.

2 ФИКРЛАР

  1. Менга е»к,мади, фак,ат яхши тамонлар ку»рсатилса, е»шлар шунга тахлит к,иларди, афсуски ундай эмас, е»шларни бузаяпти булар. Илтимос е»шларни бузманглар.

Comments are closed.