Рамос «Реал» футболчилари танқид қилинган постга лайк босди. Жамоада ички муҳит бузилган

0

«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос Инстаграмда жамоа футболчилари кескин танқид қилинган постга лайк босди.

sergio_ramos_idol никли муаллиф ўз постида фақатгина Серхио Рамос ҳамда жамоанинг яна бир ҳимоячиси Марсело танқидлардан четда қолган. Бу пост «Реал» Испания чемпионати доирасида «Барселона»га 1:5 ҳисобида мағлуб бўлган ўйиндан кейин қўйилган.

«Етар! Нималар бўлди? Сизлар қайси жамоа либосини кийганингизни унутиб қўйдингизми? Қайси жамоада ўйнаётганингизни ёдда сақланг. Нега бизнинг жамоада Куртуа турибди? У дарвозабон нима иш қилишини биладими? Бефойда… Даҳшатли ҳимоя, шунчаки даҳшатли. Начонинг фаолиятидаги энг ёмон ўйин. Варан жаҳон чемпионатидан кейин нима қилишини билмаяпти. Фақатгина Марсело ва Рамос нималардир қилишга уринишмоқда, лекин ҳимояда хатолар кўп. Майдон маркази бўш, улар ҳужум қила олишмаяпти. Футболчиларда ғалаба учун иштиёқ йўқ. Улар шунчаки майдон бўйлаб кезиб юришибди. Мен бундай давом этишини истамайман…», дейилган Рамос лайк қўйган постда.

tribuna.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here