Ўт ўчирувчилар зерикишди: “Энди ўзимиз ёнғин чиқарамиз!”

0

Германиянинг Нойс шаҳарчаси маҳаллий ўт ўчириш хизматида ишлайдиган уч нафар ёш волонтёрлар 2017 йилнинг октябридан 2018 йилнинг январигача 13 та ёнғин уюштиришгани маълум бўлди. Чунки улар нимани бўлса ҳам ўчиришни жуда исташганди.

Бу ҳақда гумонланувчилардан бири ўз адвокати орқали маълум қилган. Айбланувчи жиноятига сабаб қилиб шаҳарчада ёнғин кам рўй бериши ва улар аксарият ҳолларда ишсиз қолиб кетаётганликларини келтирган. Қолган ики нафар гумонланувчиларнинг адвокати ҳам жиноят айни шу сабаб туфайли содир этилганини таъкидлаган. Ёши 20-23 ларда бўлган бу уч нафар йигит транспорт воситалари (асосан юк машиналари ва мотоцикллар) ҳамда уйларга ўт қўйишган. Умумий қилиб айтганда улар етказган моддий зарар деярли миллион еврони ташкил этган. Судланувчиларни катта ми қдорда жарима ҳамда озодликдан маҳрум қилиш жазоси кутиб турибди.

Озода ҲАЛИМОВА