Агар жарроҳ овсар, билимсиз бўлса, бемор шўрлик кимга дардини айтсин, кимга?..

0

 

Американинг Флорида штати соғлиқни сақлаш департаменти беморнинг соғлом буйрагини кесиб олган жарроҳ устидан тақдим этилган шикоят аризасини кўриб чиқмоқда.

Бу фожиа 2016 йил апрелида содир бўлган. Бемор аёл умуртқа поғонасида жарроҳлик амалиёти ўтказиш ниятида касалхонага ётқизилганди. Жарроҳ Рамон Васкез танани кесиб бориб беморнинг тоз қисмида номаълум аъзо пайдо бўлганини кўрди ва сира ўйлаб ўтирмай, уни кесиб олди. Кейинчалик ўзининг тан олиб айтишича, бу аъзони саратон шиши деб ўйлаган экан. Бунинг оқибатида бемор аёл оламдан ўтди. Қариндошлари эса жарроҳ устидан шикоят қила бошлашди.

Орадан бир ой ўтиб касалхона ўликхонаси паталоганатоми кесилган аъзо аслида соппа-соғ буйрак эканини маълум қилди.

Энди уни катта миқдордаги жаримага тортишади. Лицензиядан маҳрум қилишади. Ёки ундан-да қатъийроқ жазога тортишади. Жарроҳнинг адвокати эса ҳамма айб касалхона маъмуриятида эканини таъкидлаб туриб олган. Унинг айтишича, касалхона маъмурияти жарроҳни олдиндан бу ҳақда огоҳлантириши лозим экан. Агар жарроҳ овсар ва билимсиз бўлса, буйрак билан саратон шишининг фарқига бормаса, беморлар кимга дардини айтсин, кимга?..

The Palm Beach Post

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc