Ажабо! Қозоғистонда арвоҳлар учун банкомат қурилди

0

Хэллоуин байрами арафасида Қозоғистондаги “ForteBank” номли банк шарпалар учун арвоҳ-банкомат ўрнатди. У айнан нариги дунё вакиллари учун хизмат қилади.

Банкдагилар ҳозир кўчаларда арвоҳлар изғиб юрганига ишонишади ва уларда пулни ечиб олиш билан боғлиқ муаммо юзага келишини исташмайди.

Банкомат жойлаштирилган уй тасодифан танланмаган – бу жой Олматанинг энг мистик ҳудудларидан бири ҳисобланади. Шаҳарда урчиб кетган маълумотларга кўра, шарпалар бир неча йил аввал бу ерда қурилиш қилаётган ишчиларни турли йўллар билан қўрқитишган. Ҳатто ҳозир ҳам уларнинг ишларига вақти-вақти билан ҳалақит бериб туришади.

Мазкур кампания “RA Kombinat” томонидан молиялаштирилди.

Озода Ҳалимова