Жимжитлик ёхуд ғорқасрда топталган номуслар (9-қисм)

0

—   Нима гуноҳ қилдим, ярамас?

Мирвали sўли билан ғўза орасида юрган буsачани кўр-сатади. Хотин мудраб sолганда арsон қўлидан чиқи, кетга-нини билади-ю, тили калимага келмай ғўлдираб қолади. Директор ғўза орасидан буқачани ҳайдаб чиқади. У этигининг қўнжидан пичоқ чиқараётганда хотин қўлига ёпишади.

—   Жон укам, ундай қилманг. Бола-чақангизни роҳатини кўринг. Бундай қилманг. Неварагинамнинг келишига атаганман. Онамдан қолган зирагимни, узугимни сотиб олганман буни. Етимгинамнинг келишига боқяпман, жон укам…

_ Бу биринчиси эмас. Ўн кун олдин ҳам ғўзага кирган. Ўшанда ҳам армиядаги неварангни писанда қилиб ялингандинг.

—   Қандоқ қилай, жон укам. Касалман. Дармоним йўқ. Ўтирсам мудраб кетяпман. Бу дунёда омонатга ўхшайман. Кетарман ҳам, тинчиб ҳам қоларсан.

Хотиннинг титраб-қақшаб ёлворишига қарамай Мирвали пичоқ яланғочлаб буқача томон юра бошлади. Бу орада йўловчилар кўпайишиб қолганди. Одамлар ўртага тушиб кўришди. Директор юмшамади. Хотиннинг чирқиллаб турганига эътибор бермай тут баргига интилган буқачанинг шохидан қайириб туриб, бўғзига пичоқ тортиб юборди. Бўғзидан повиллаб иссиқ қон отилаётган буқача ўйноқлаб ўзини тут танасига зарб билан урди. Шағал йўл устига отилиб тушди-ю, шалвираб осилиб қолган бошини ўнглаёлмай ҳали ўзини ўтга отар, ҳали тупроққа мункиб кетардн. Одамлар ўзларини четга олиб, телба бир алпоздаги молнинг азоб чекишига алам билан қараб туришарди.

Хотин Мирвалининг қаршисига келиб ёқасига чанг солмоқ-чи бўлди. Мирвали қўлини қайириб ташлади. Хотин яна интилди.

—   Худоё, у дунё, бу дунё икки юзинг қаро бўлсин. Уруш-да шаҳид бўлган эримнинг арвоҳи ёқангдан тутсин. Умринг қамоқларда ўтиб кетсин,— шундай дея туриб у тиззалади-ю, икки қўлини осмонга кўтарди.— Омин!

Мирвали   ерга   бир   тупуриб   машинасини   гуриллатганча кетди.

Орқадан ғазаб билан қараб турган мўйловли йигит баланд овоз билан, даюс, деди. Кейин шундай гап айтганидан қўркиб, ён-веридагиларга қаради. Улар, бу гапни сен айтмадинг, биз эшитмадик, дегандек, кўзларини олиб қочишди.

Толибжон ҳозир идорага бораман, бунақа ноинсофлик қилгани учун Мирвалига каттиқ-қаттиқ гапираман, деган ниятда шахдам юриб совхоз маркази томонга қараб кетди.

Мирвали идорада йўқ эди. Уни дам олгани меҳмонхонага кириб кетди, дейишди.

Мирвали кундузлари шу ерда овқатланиб, душга тушарди-да, бирон соат мириқиб ухлаб оларди.

Меҳмонхона кичкинагина, сердарахт боғча ичида эди. Де-ворлари тошдан тикланган меҳмонхонада катта зал уй бор. Унда бемалол етмиш чоғли меҳмон кутиш мумкин эди. Жа-вонларда қимматбаҳо биллур идишлар, хитой, япон, немис чиннилари териб қўйилган. Жавон тортмаларида тилла суви берилган вилка-қошиқлар қалашиб ётибди. Деразаларга атлас парда тутилган. Бурчакда япон телевизори. Бир бурчида қўш колонкали радио.

Деворларда Расулбек олган фотосуратлар. Тоғ, дарё, чўл манзаралари ниҳоятда усталик билан туширилган. Бу суратларнинг деярли ҳаммасида Мирвали бор. У чўпонлар даврасида. У пенсионер отахонлар билан. У минбарда нутқ сўзламоқда…

Бу ерга деярли ҳеч ким кирмасди. Фақат жуда баланд даражали меҳмонлар келганда шу жойда кутилади. Мирвали каҳрамон бўлганда табриклагани келганларни шу жойда кутганди. Министрлар, марказком секретарлари, пойтахт мухбирлари учунгина бу хонанинг эшиги очиларди. Баъзан Мирвали кечқурунлари Расулбек Чияли бозоридан топиб келган антиқа видеокассеталарни қўйиб, ҳиринг-ҳиринг кулиб томоша қиларди. Бу ленталарга кўпинча ахлоқсиз, кўргани бировга айтса айб бўладиган воқеалар ёзилган эди.

Бирон раҳбар одам Мирвалига танбеҳ бердими, уялтир-дими, ҳар қалай кейинги пайтларда видео йўқ бўлиб қолди.

Меҳмонхона тўғрисида шиғил ҳосилга кирган нокзор. Ор-қа томон узумзор. Йўлкаларга мусулмон ғиштига ўхшаш чор бурчак сопол плиталар ётқизилган. Икки четида анвойи гуллар очилиб ётибди. Ҳаммаёқ тоза. Йўлларда биронта барг кўринмайди. Боғда ишлайдиганлар битта барг тушса, битта, иккита тушса, иккита, дарров супуриб олишади. Ошхонада ҳаммавақт, қоқ ярим кечадами, саҳар пайтидами Мирвали меҳмон бошлаб келса, бир ошнинг харажати тайёр турарди. Мирвали холодильникка тушган гўштни емасди. Шунинг учун ҳаммавақт янги сўйилган қўйнинг битта сони докага ўралиб толда осиғлиқ турарди. Ошхона орқасидаги катакда куркалар, бир ойлик жўжахўрозлар боқиларди.

Ошхонанинг ўнг томонида катта-кичик иккита тандир. Каттасида мёҳмонлар келганда, кичигида ҳар куни нон ёпиларди. Мирвали тамаки пояси ёқиб қиздирилган тандир нонини яхши кўрарди. Шунинг учун тандир ёнида боғ-боғ тамаки поялари уюб қўйилган.

Толибжон тепасига келиб, ўзи қани, деб сўради. Шофёр бош кўтармай жавоб қилди:

—   Дам олгани кириб кетдилар. Бирон соат ухлаб олади-лар.

Толибжон уйғонгунча уни кутишга ахд қилди. Дастёр йигит тол тагидаги дастурхон ёзилган столга патнисда у-бу қўйди. Чой олиб чиқиб Толибжонни ўтиришга ундади.

—   Овқат тайёр. Сузиб келай, а?

У жавоб кутмай пилдираганча ичкарига кириб кетди-да, тарелкада қовурилган гўшт опчиқиб қўйди.

Толибжон очиққан эди. Ортиқча мулозамат кутмай ея бошлади.

Мирвали чўмилганда ич кийимларини алмаштирган шекил-ли, меҳмонхона бекаси татар опа дорга майка, труси ва сочиқ ёйиб кириб кетди. Шундан кейин у елкасига ип йигирадиган дастгоҳни қўйиб бир этак тивит билан қайрағоч тагига ўтди. Бир оздан кейин дастгоҳнинг муттасил ғувиллаётган ари овозини эслатадиган товуши келди.

Толибжон овқатдан сўнг босиб-босиб кўк чой хўпларкан, бояги шахтидан анча тушгандек эди. Қонга беланган буқача, тут танасига суянган рангпар хотиннинг ёш тўла кўзлари сал нари кетди.

У ўрнидан туриб беихтиёр татар опа ип йигираётган томон-га юра бошлади. Толга суяниб, опанинг ишларига қараб турди. Опа бир қўлида бир сиқим тивит, бир оёғида чарх тепкисини босади. Пилдираб айланаётган урчуқ тивитни ҳўплаётгандек ўзига тортиб ўрарди. Толибжон бу ишга шунчалик берилиб кетдики, опанинг тепасига келганини ҳам билмай қолди. Опа бош кўтариб унга қаради.

—   Ну, синга қизиқ што ли? — деди у ҳайрон бўлиб.

—   Сиз ишингизни қилаверинг, опой. Бир оз томоша қи-лай,— деди Толибжон.

Шу топда Толибжон болалигида онасининг чарх йигири-шини эслади. Эчкидан тараб олинган тивитлар тўпланиб қолганда айвонга чарх олиб чиқиб, ип йигирарди. Ўнг қўлида чарх айлантириб, чап қўлида урчуққа тивит етказиб бериб турарди. Бу ҳам худди шундай. Фақат бунда парракни тепки босиб айлантирилади.

Толибжоннинг миясига ярқ этиб бир фикр келди. Орқа-сига ўгирилиб шофёрни излай бошлади. Шофёр бола ювиб, артилиб ялтиратилган этикни меҳмонхонага опкириб кетаётган эди.

—   Мирзажон, ичкаридан битта винтелятор олиб чиқинг,— деди.

Ичкарига кириб кетган Мирзажон шнурини ерга судраб винтелятор олиб чиқди. Толибжон унинг қўлидан олиб уёқ-буёғига қаради-да:

—   Отверкангизни опкелиб манави парракни чиқазиб таш-ланг,— деди.

Мирзажон ҳайрон бўлиб елкасини бир қисди-да, зум ўтмай багажникдан отвёрка, омбир келтириб бирпасда парракни чиқазиб олди. Толибжон опойнинг фартуги чўнтагидан чиқиб турган бўш урчуқлардан бирини сўраб олди. Шофёр билан иккови уриниб паррак ўрнига урчуқни ўрнатишди. Ҳозиргина Толибжон овқатланган столни кўтариб қайрағоч тагига олиб келишди. Унинг бужур танасига электр розеткаси ўрнатилган эди. Толибжон винтелятор Еилкасини розеткага тиқиши билан урчуқ пириллаб айлана кетди. Кўхчари қувончдан яшнаб кетган Толибжон ҳаяжон билан Мирзажонга қаради. У қойил, каллангизга қойил, Толиб тоға, деб юборди. Уларнинг қилаётган ишларини кузатиб турган опой яқин келиб ҳайрон бўлиб қолди.

—   Мана, опой, ишингизни осонлаштирдик. Қани, озроқ тивит олиб келингчи.

Опой тивит олиб келиб бир бармоқчасини чўзди-да, лаби билан тивит учини ҳўллаб урчуққа ўради. Кейин винтелятор тугмасини босди. Урчуқ айланиб унинг қўлидаги тивитларни ҳўплаб ўрай бошлади. Бир зумда қисим тўла тивит урчуққа ўралиб бўлди.

Опой яна тивит олиб келди. Винтелятор урчуғи зум ўтмай уни ҳам ўраб ташлади. Улар учови бу ишга шунчалик берилиб кетишган эдики, ичкаридан Мирвали чиққанини, келиб ёнидан қопқоғига ёқут ўрнатилган занжирли соатига қараб битта урчуққа неча минутда ип ўралиб бўлишини кузатиб турганини сезмай қолишган эди.

—   Бу иш кимнинг калласидан чиқди? — деди Мирвали шофёрига қараб.

У боши билан Толибжонни кўрсатди.

—   Каллангга қойилман. Ўқиган одамсан-да, калланг иш-лайди. Биласанми сен ҳозир нима ўйлаб топдинг? Хазина топдинг, совхоз учун юз минглаб пул топдинг. Дукату қоп-лонбоплиларга жарақ-жарақ пул топдинг.

Совхознинг санаб, саноғига етиб бўлмайдиган оқ эчкилари бор. Улардан йилига бир марта тивит тараб олинар, икки марта жун қирқиларди. Олтмиш тоннадан ортиқ тивитни совхоз давлатга сотарди. Мирвали ҳозир шу тик турганича хомчўт қилса, бу йил эчкилар сони икки баробар ошади. Эчки кўп туғадиган жонвор. Улардан тараб олинадиган тивитларнинг бир қисмини ип йигириш учун олиб қолса бўлади.

Мирвали дўстини бағрига босиб, уни ичкарига судради. Иккови қогоз-қалам олиб ҳисоблашга тушиб кетишди. У жуда тўғри, аниқ ҳисоб қиларди.

—   Менга қара. Қоплонбопдан совхозга сариқ чақалик фойда йўк. Улар бизни эмиб ётишипти. Эркаклар эрта баҳорда кетиб, кузда қайтиб келади. Хотинларнинг қиши билан қиладиган иши йўқ. У жойларга на экин экиб бўлади, на бир гиёҳ ўстириб. Нима дейсан, ўша ердаги қаровсиз ётган масжидни цехга айлантирсак. Мана шунақа винтеляторлардан икки юзтасини олиб келиб уларга ип йигиртирсак… Хўш, қалай? Агар шу иш яхши натижа берса рўмол тўқийдиган цех очамиз.

Мирвали шундай деб деразадан бош чиқариб винтелятор-да ип йигираётган Опойни чақирди.

Опой ишини тўхтатиб дераза тагига келди.

—   Менга қаранг, битта рўмолни неча кунда тўқиб битқа-засиз?

Опой бир оз ўйланиб туриб жавоб қилди:

—   Ну, бўш вактимга қорий. Сплошной заниматса этсам икки кунда бир рўмол бита.

—   Битта шунақа тивит рўмол бозорда неча пул туради?

—   Чиялининг бозорида юз элликка бера. Государство жетмишга сота.

Мирвали яна қоғоз-қаламга ўзини урди.

—   Кўрдингми, ошна. Агар шу ишни йўлга қўйсак, Қоп-лонбоп билан дукатли хотинларнинг итини туваги олтиндан бўлиб кетади. Эрлари ҳам дайдиб кетиб қолмай, бола боқадиган бўлиб қолади,— Мирвалига бир янгиликнинг учини чиқариб қўйсанг бўлди, у ёғини ўзи илиб кетаверарди.

Иккови ташқарига чиқиб Опойдан бир соатда йигирган ипни кўрсатишни сўрашди.

Телефон жиринглади. АТС қизлари Тошкентдан телефон қилишганини, Соғлиқни сақлаш министри Деҳқонободга кетатуриб тўхтаб ўтмоқчи бўлганини айтишипти. Мирвали кийингани ичкарига кириб кетди. У қайтиб чиқиб Толибжонга, ишинг бўлса эртага гаплашайлик деди-ю, шошиб идорага чиқиб кетди.

Толибжон у  кетгандан  кейингина   нима  учун  келганини эслади. У буқачаси бўғизланган хотиннинг аламини олмоқчи эди. Бўлмади.

Толибжон гаражга телефон қилиб, биронта бўш машина бўлса Етимқишлоққа обориб ташласин, деб илтимос қилди.

IX

Мирвали идорадан чиқиб машина кутиб турган эди, чинор тагида хаёл суриб ўтирган бир аёлга кўзи тушди. Аввалига у биронтаси ўтиргандир-да, деб қўя қолди. Умуман, унинг ҳозир тоғ йўлига чиқиб министрни кутиб олишга унчалик хоҳиши йўкдек эди. Министр шу йўлдан Қашқадарё томонга ўтиб кетади. Лекин унинг айтадиган гапи бор. Дукатликларнинг аризаси юзасидан гаплашмоқчи. Мирвалига қолса умуман дукатликларни бу жойдан кўчириб юборса. Ҳаммаёққа касал тарқатади, бу маразлар. Илгарилари ҳам улар махсус мед-пункт, кичикроқ — йигирма-ўттиз ўринли касалхона қуриб беришни талаб қилишган. Шу тўғрида гап очган обаздрав бошлиғини Мирвали қайириб ташлаган эди. Мана, дукатликлар яна бош кўтариб қолишди. Ариза ёзмаган жойи қолмаяпти. Редакциялар-ку, хатга тўлиб кетган. Аммо Мирвали унча-мунча амалдорларга сўзини бериб қўядиганлардан эмасди. У фақат биринчини тан олади. Биринчи эса уни ўғлим, деган. Шундоқ бўлгандан кейин ким унга тик кела олади.

Чинор тагида ўтирган аёл ўрнидан туриб бу томонга қара-ди. Мирвали уни таниди. Бу Жайрона эди.

Мирвали уни илгари бир кўрган. Бу қиз Тошкентда  таржимон. Аввалги йили у совхозга араб аёллари делегациясини бошлаб келганди. Мирвали унинг қадди-қоматига, сутга чайқалгандек оппоқ юзи, зулукдек қошларига, чақнаб турган кўзларига боқиб, жинни бўлай деганди. Шу қизга ўзини ўктам кўрсатиш учун, унинг эътиборини қозониш учун дастурхонга ноз-неъматларни тўкиб ташлаганди. Шу қизни деб делегациядаги аёлларнинг ҳаммасига қимматбаҳо совғалар берганди. У қизни четга чақириб, унга алоҳида совға тайёрланганини айтиб меҳмонхонага олиб кирган. Чўнтагидан бриллиант кўзли зирак чиқазиб бу сизга, бошқалар кўрмасин, деб тайинлаган. Қиз ҳарчанд йўқ деса ҳам қўймай, зиракни сумкасига солиб қўйган эди.

Ташқарига чиқишди. Араб аёллари патнисни тапиллатиб уриб рақсга тушишарди. Мирвалй Жайронани билагидан ушлаб даврага тортди. Қиз бояги совғадан қувонганиданми, ё ўзи шунақа шўх, қувноқми, ҳарқалай қуймичи устидан шол рўмол бойлаб, бир рақсга тушиб кетди. У белидан пастини силкитиб ўйнаганда араб аёллари ҳам четга чиқиб қолишди.

Мирвалининг назарида даврада бел силкитиб ўйнаётган Жайрона унга икки-уч марта миннатдор илжайиб қўйгандек бўлди.

Ўша куни делегация аъзолари совхоз боғида тунаб қо-лишди.

Мирвали Жайронадан бир нафасгина боғда сайр қилишни сўради. Қиз ҳам йўқ демади. Иккови чироғи ўчирилган боғда алла-паллагача гаплашиб айланиб юришди. Жайрона очиққина қиз экан. Улар қайтиб келишганда, ҳаммаёк жимжит ошпаз ҳам, меҳмонлар ҳам донг қотиб ухлашарди. Мирвали бир қадаҳдан коньяк ичишни илтимос қилди. Қиз бош чайқади.

—   Келинг, Жайрон, бундан кейин кўришамизми, йўқми. Шу учрашувимиз учун, шу ойдин кеча учун, шу эсиб турган қаймокдек тоғ ҳавоси учун биттадан ичайлик.

Жайрона унинг гапини қайтаролмади. Қаршисида қадаҳ ушлаб, ёлбориб турган йигит республиканинг энг атоқли, энг ўктам, пичоғи кескир, қўли узун кишиларидан эди. Кўксида Олий Совет депутатлиги нишони, «Олтин Юлдуз». Жайрона қадаҳни қўлига олиб, сиз учун, танишганлигимиз учун, деди. Икковлари ичиб юборишди. Мирвали яна кадаҳларга қуйди.

—   Энди бўлди,— деди Жайрона.— Буёғи ортиқчалик қи-лади, Мирвали ака.

—   Ундай эмас, сиз мен учун ичдингиз. Аслида мен сиз учун ичишим керак эди. Келинг, сиз учун ичайлик. Она Ўзбекистонимизда бир беқиёс гўзал қиз борлиги учун, ўша бекиёс гўзал қиз — сиз эканлигингиз учун, мендек бир бенаво, нотавон, тоғу тошларда санқиб юрган дайди йигитга сиз билан ёнма-ён туриш бахти насиб қилгани учун кўтарамиз.

Мирвали гапираётганда қиз қийқириб кулар, э, оширвор-дингиз-ку, деб ожизгина эътироз билдириб турарди. Ичиб юборишди. Мирвали шундан кейин уни қўлтиқлаб ой ишкомлар орасига парча-парча оқ нур тўкиб турган йўлдан юриб кетди. Узоқдан Мирвалининг нималардир деяётгани, қизнинг бемалол қийқириб кулаётгани эшитилиб турарди.

Тухум қилмайдиган товуққа дон бермайман, дейдиган Мир-вали ўша оқшом доғда қолди. Бу қиз у сепган донни чўқиб қочганди.

Ўшандан бери Мирвали Жайронани кўрмади. Неча марта кўриш истагида Тошкентга борганда интуристга кирди, аммо уни   учратолмади.   Бир   борганида   уни   Японияда,   яна   бир борганида Лондонда, дейишди. Мана ҳозир у ўз оёғи билан бу ерларга келиб турипти.

Жайрона Мирвалини кўриб, ёнига кела бошлади. Мирвали ҳам беихтиёр у томонга бир-икки қадам ташлади.

Саид Аҳмад

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here