Колумбияда севишганлар такси тўхтатишди, рулда эса… аёлнинг эри

0

Такси ҳайдовчиси тасодиф туфайли аёлининг хиёнатига гувоҳ бўлиб қолди.

Колумбиялик Йеми исмли аёл бир йилдан буён ўз ишқий алоқаларини турмуш ўртоғидан беркитиб юрганди. Бироқ бир куни кечқурун жуфтлик меҳмонхонага етиб олиш учун такси чақиртиришди. Машина ҳайдовчиси ўз эри эканлигини кўриб, аёл қотиб қолди.

Аслида жуфтликни Леонардо исмли шофёр олиб кетиши керак эди. Айни шу куни Леонардонинг иши чиқиб қолиб, Йемининг турмуш ўртоғидан ўз ўрнига чиқиб туришини илтимос қилган. Бечора эр хотинини таксига ўтирганидан сўнггина таниб қолди.

Воқеалар ривожини ҳар ким турлича талқин қилмоқда. Айримлар жуфтлик шу заҳотиёқ таксидан тушиб кетган деса, айримлар эса машина салонида каттагина жанжал чиққанини айтишмоқда.

Озода ҲАЛИМОВА