«Манчестер Сити» 40 йиллик нохуш анъанани бузди, аммо де Брюйне яна жароҳат олди

0

«Манчестер Сити» Англия Лига кубогининг нимчорак финалида «Фулҳэм»ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди. 19 ёшли испаниялик ҳужумчи Иброҳим Диаснинг дубли клубни чорак финалга олиб чиқди.

BBC`нинг маълум қилишича, «шаҳарликлар» сўнгги 40 йилда илк марта ушбу мусобақанинг кетма-кет икки мавсумида чорак финалга чиқишнинг уддасидан чиқди. Жамоа ўтган галги кубок финалида «Арсенал»ни мағлуб этиб (3:0), бош соврин соҳибига айланган эди.

«Сити»нинг 1977/78 ва 1978/79 мавсумларидан кейинги йиллардаги иштироки бир текисда ўтмаган. Умуман, клуб бутун тарихи давомида Лига кубогида 5 маротаба ғолиб чиққан. Улардан 3 таси сўнгги 5 мавсумга тўғри келади.

Ушбу нохуш аънанани бузиш «Манчестер Сити»га қимматга тушди. Жамоа яримҳимоячиси Кевин де Брюйне «Фулҳэм» билан ўйинда чап тиззасидан жароҳат олиб, 86-дақиқада алмаштирилди. Ўйиндан кейин Хосеп Гвардиола вазиятга изоҳ бериб, жароҳатнинг қай даражада жиддийлиги ҳақида маълумотга эга эмаслигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, бельгиялик истеъдодли хавбек август ойида клуб академиясидаги машғулотлар вақтида ўнг тиззасидан шикастланиб, октябрь охиридагина сафга қайтган эди. У кеча жорий мавсум ҳисобидан «Сити» таркибида иккинчи марта асосий таркибда майдонга тушди.

 

tribuna.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here