Россияда ноқонуний тарзда яшаётган ўзбеклар ватанга ҳайдаб чиқарилди…

1

 

Сўнгги маълумотларга қараганда, Россиянинг Нижний Тагил шаҳрида ноқонуний тарзда яшаб келган жами 20 нафар ўзбекистонлик муҳожир ватанга ҳайдаб солинди. Бу иш Свердловск вилоят суди ҳукмига кўра амалга оширилди.

Ноқонуний тарзда яшаганларнинг 12 нафари кўп қаватли уй ертўласида ташкил этилган цехда ишлаб келган. Бу цехда қўлбола спиртли ичимлик ишлаб чиқарилгани аниқланди.

Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари барча муҳожирларни Ўзбекистон чегарасигача келтириб қўйишди. Чипталар муҳожирлар ҳисобидан сотиб олинди.

Айтишларича, сўнгги 10 ой ичида Свердловскдан 1800 нафарга яқин муҳожир ҳайдаб солинган. Барчалари қонунбузарлик йўли билан вилоятдаги турли шаҳарларда бекитиқча яшаб, ишлаб келишган. Уларнинг аксарияти эса ўзбекистонликлар ҳисобланади.

podrobno. uz

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

1 ТА ФИКР

  1. Албатта ноконуний яшяётан булишса хайдаб чикарадида,бу нафакат Россияда дунёнинг хамма давлатларида шундай.Гватемала давлатидан минглаб одамлар АКШ га утишмокчи булган, Трамп чегарага армиясини тортиб куйдику, хужжатларни конуний килиб куркмай яшайверинг,.сизга хеч даъво килмайди.

Comments are closed.