Тайланддаги кафе ошпазлари одам гўштидан овқат тайёрлаб сотаётгани аниқланди…

0

 

Яқинда Тайланддаги вегетарианлар кафесига ташриф буюрган мижозлар овқат ичида гўшт борлигидан шикоят қила бошлашди. Бу ҳақда Бангкок раҳбарияти хабар топгач, суриштирув, текширув ишлари бошланди. Бу амаллар шунга олиб келдики, кафедагилар вегетарианлар овқатига нафақат гўшт солишган, ўша гўшт яқин вақтларда изсиз ғойиб бўлган 61 ёшли эркакники экан. Худди ўша Прасит Инпатом исмли эркак 21 октябр куни кафе раҳбарлари билан негадир жанжаллашиб қолган ва ўша куни ғойиб бўлган. Кафенинг овқат пишириладиган жойи текширилганда, қотиб қолган қонлар кўзга ташланди. Экспертиза бу қонлар одамники эканини кўрсатиб берди. У одам эса 61 ёшли эркак бўлиб чиқди. Кафе раҳбарияти уни ўлдириб, танасини бўлаклаб вегетариан мижозлар таомига солиб пишираётган экан.

Полициячиларнинг айтишича, қотилликда гумон қилинган шахс қочиб кетган. Уни қидиришмоқда.

2017 йил декабрида Японияда одамхўрлар учун «Мазали биродар деб номланган ресторан очилгани ҳақида хабар тарқалганди. Кўплаб газеталарда бу ресторан ҳақида ёзишган. Айтишганки, 100 дан 1000 еврогача пул эвазига ресторанда одам гўштини татиб кўрса бўларкан. Кейинчалик ушбу хабарни «La Voz Popular» сатирик журнали таҳририяти ҳазил тариқасида чоп этгани маълум бўлди.

Newsweek

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc