Ўз дафн маросимидан кейин уйига қайтиб келган эркак

0

 

Канадалик бир оила ўз қариндоши деб ўйлаб машҳур пианиночини дафн этган экан. Бу хато бир неча ойдан сўнг – ўлди деб ҳисобланган йигит уйга қайтиб келганидан сўнг юзага чиқди.

Полиция суриштирувидан сўнг кўмилган тана торонтолик машҳур пианиночи Скотт Кашнига тегишли эканлиги маълум бўлди. У август ойида бедарак йўқолган эди.

Кашнининг дўстлари ва қариндошлари бу ҳолга лабда кулгу билан қарашди ва уни бегона одамлар дафн этишганига қаршилик билдиришмади. Марҳум Скотт Кашнининг қайлиғи Андреа Риднинг сўзларига кўра, унга ўтган ҳафта полициядан қўнғироқ қилиб, йўқолган мусиқачи топилганини айтишган. Бунда гап Торонто шифохоналаридан бирида август ойидаёқ жон таслим қилган эркак ҳақида бормоқда. У кўчада ҳушини йўқотиб, шифохонага олиб келинганди. Бироқ даво чоралари фойда бермагач, эркак вафот этган. Касалхона оиласи бедарак йўқолганлар билан боғланди ва улардан бири моргга келиб, жасадни ўз қариндошига ўхшатди ва бир неча кундан сўнг уни дафн этишган. Бироқ бир ойдан сўнг ўлди деб ҳисобланган эркак уйига қайтиб келди.

Скотт Кашнининг танаси ҳали тўлиғича тасдиқлангани йўқ, бироқ Андреа Риднинг кўмилган эркак айнан қайлиғи эканлигига ишончи комил. Чунки кўмилган эркакнинг кийимлари чўнтагидан Кашни квартирасининг калити чиққан.

 

Озода ҲАЛИМОВА