Вақтлараро саёҳатчи 6000 йилда бўлиб қайтди

0

 

Ўтмиш ва келажакда бўлиб қайтганлар хусусида интернетда жуда кўп видеолар тарқалган. Бу галги вақтлараро саёҳатчи Финляндияда истиқомат қилувчи Хлое исмли аёл. У зўр бериб 6000 йилда бўлиб қайтганини таъкидламоқда. Ва у ердан Ерда миллион йил аввал-динозаврлар даврида етиштирилган ва кейинчалик йўқолиб кетган ўсимликни кўтариб келди. Аёлнинг сўзларига кўра, бу ўсимлик келажакда ген инженерияси ёрдамида қайта етиштирилган экан. Хлое ўсимликнинг номи Роклоруло эканлигини таъкидлади.

Финляндия фуқароси илмий-тадқиқот лабораторияси ходимаси экан ва 6000 йилга бир гуруҳ олимлар билан бирга юборилган экан. Аёл келажакда осмонда учиб юрадиган бутун бошли мегаполислар, учар машиналар ва осмонўпар биноларни кўрибди. Ҳамма жой ям-яшил эмиш — ўт-ўланлар, гуллар ва дарахтлар.

Хлоенинг сўзларига кўра, Юра даври Парки ҳали яратилмайди. Бу ҳол 4529 йилда рўй беради. Ўшанда ҳам бу калтакесаклар фақат ҳайвонот боғи ва жунгли ҳамда саванналарда учрайди, холос.

Айрим комментаторлар Хлоенинг сўзларига ишонишди. Бошқалари эса мўъжиза-ўсимлик пластикдан ясалган деган фикрдалар.

Озода ҲАЛИМОВА