79 ёшли тиланчи магазинлар тармоғи эгаси экан

1

 

 

Умрининг асосий қисмини Хитойнинг Хуанчжоу вокзалида тиланчилик қилиш билан ўтказган 79 ёшли момо 5 қаватли виллада истиқомат қиладиган, бир нечта магазин ва уйларга эга бойвучча хоним бўлиб чиқди.

Ҳозир бутун ОАВ шу аёл ҳақида гапирмоқда. Вокзал маъмурияти эса овозкучайтиргичлар орқали одамларни тиланчи аёлнинг ҳийласига учмаслик хусусида огоҳлантирмоқда. Журналистлар ҳатто унинг ўғли билан ҳам гаплашиб кўришди. Айтганча, у оилавий заводни бошқаради. Эркакнинг сўзларига кўра, у бир неча бор онасидан тиланчиликни тўхтатишни сўраган, бироқ у рози бўлмаган.

«Мен унга ўз обрўйингизни ўйламасангиз, ҳеч бўлмаса бизникини ўйланг, деб айтдим», — деди тиланчининг ўғли. «Мен ҳар куни унга мазали ноз-неъматлар олиб бораман, бироқ у барибир кўчага чиқиб кетаверади. Пул масаласига келадиган бўлсак, у бошқалар ўйлаганидан кўра анча бой. Унинг турли банкларда бир нечта ҳисоб рақамлари бор».

Маълумотларга кўра, аёл ўз бизнесини дастлаб вокзалда йўл хариталарини сотиш билан бошлаган, бироқ темир йўл раҳбарияти унинг бу кичкина бизнесини маъқулламади. Шундан сўнг у тиланчилик қилишга ўтди. Онахон вокзалга ҳар куни эрталаб соат 10 да келиб, кечқурун 8 да кетади. Айтишларича, у бир кунда 45 доллар атрофида даромад қиларкан. Ёмон эмас-а, нима дедингиз?!

 

1 ТА ФИКР

Comments are closed.