Белоруссиялик эркак ижтимоий сайтларда аёл киши номидан эркаклар билан танишиб, уларни яхшигина харажатга тушириб келган…

0

 

У Белоруссиянинг Могилёв вилоятида яшайди. Исми-шарифи тергов манфаатларини кўзлаб сир тутилган. Хуллас, ўша эркак 2015 йилдан бери шу кунга қадар мингдан ортиқ эркак билан ижтимоий сайт орқали танишган ва аёл киши номидан ёзишмалар ёзишиб келган. Сал «қалинлашгач», телефонидаги ҳисобига 20 белорус рублида пул ташлаб беришини сўраган. Худди шу фириб уч йил давомида мингдан зиёд эркакни харажатга туширган. Аммо қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин ҳам барибир чиқади. Аёл ниқоби остидаги фирибгар эркак ҳам қўлга тушди.

Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

«Sputnik Беларусь»

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc