Келинг, биир кулишамиз

0

***

Қўшни аёл эрига шунақанги бақирдики, қўрқиб кетганимдан, мен ҳам ўрнимдан туриб, хонам полларини артиб, кирларни юва бошладим…

***

– Қайнонам олдида ўзимни балиқдай хис қиламан.
– Бемалол тутаман ўзимни демоқчимисан, Дима?
– Йўқ, оғзимни очиб гапираман дейман-у, гапиролмай ичимда қолади…

***

Шароитим оғир бўлгани сабабли, кеча олган Каптивамни қўйиш учун гараж қуришга ёрдам пули берсаларинг.

Маҳалла комитетига аризадан…

***

– Биз ўзбеклар ўзимизга бекмиз. Биз ҳеч кимдан кам бўлмаганмиз ва кам бўлмаймиз ҳам. Бизда инсон қадри биринчи ўринда. Биз…
– Кўп гапирмасдан ариққа туш, ярамас…

***

Шунча пайт ишлатган «сanon» принтерим янги лотин алфавитида бир кунда «жанон»га айланди. Принтеримам «жонон», фотоаппаратимам «жонон».

Дима Қаюм бисотидан