КУН КУЛГИСИ…

0

 

* * *

 

Беш яшар болакай отасидан сўради:

— Дада, илонлар қандай гапиради?

Ота сал нарида ўтирган қайнонасига ўгирилиб деди:

— Ойижон, нега жим ўтирибсиз? Жавоб беринг! Бола қизиқяпти!

 

* * *

 

Қоронғиликда бир кимса ўткинчига яқин келиб деди:

— Чекишдан бер!

— Мен боксчиман. Уч кун олдин чекмаслигимни сенга айтгандим.

— Узр, сизни танимабман. Бой бўларкансиз.

 

* * *

 

Хотин эрига қўнғироқ қилиб деди:

— Кечиринг, сизга ичкетарга қарши дори ўрнига асабни тинчлантирадиганини бериб юборибман. Аҳволингиз қалай?

— Нима десам экан?.. Умуман… Одамлар орасига кира олмаётган бўлсам ҳам жуда хотиржамман.

 

* * *

 

Техас штатидаги мактабда ёнғин содир бўлди. Ўт ўчирувчи ҳамкасбига деди:

— Мен ўқувчиларни деразадан ирғитаман, сен илиб олаверасан!

— Хўп!

Орадан бир неча ўн дақиқа ўтгач, ўт ўчирувчи ҳамкасбидан сўради:

— Нега негрларни илиб олмаяпсан?

— Ие, улар негрлармиди? Мен бўлсам, куйиб кетган ўқувчилар деб ўйлабман.

 

* * *

 

Эркак ва аёл суҳбатидан:

— Қуёнчам, нонушта тайёрла!

— Хўп бўлади, йўлбарсим!

— Раҳмат, мушукчам!

— Арзимайди, арслоним!

— Сен жуда гўзалсан, балиқчам!

— Хурсандман, кучукчам!

— Тўхта, сенам менинг исмимни унутиб қўйдингми нима бало?

 

* * *

 

Бешинчи синфда ўқийдиган болакай отасига деди:

— Дада, менга «Айфон» олиб беринг!

— Сеҳрли сўзни биласанми?

— Биламан.

— Айт!

— Сиз ойимдан бекитиқча учрашиб юрадиган аёлнинг исми Хожалхон.

— Ў, шунақами? Хўш, ўғлим, «Айфон» қора рангда бўлсинми ё оқ рангдами? Ғилофиниям қўшиб олайми?

 

* * *

 

Туғруқхонада рус, немис ва жуҳуд аёлининг кўзи ёриди. Аммо оталар қайси бола кимникилигини билмай, ҳайрон эди. Охири немис бир қарорга келиб, болаларга қаради-да, деди:

— Хай Гитлер!

Чақалоқлардан бири дарров унга қаради. Рус эса ўйлаб ўтирмай, ёнидагисини қўлига олди. Жуҳуд ундан сўради:

— Бу бола сеники, охиргиси менинг болам эканини қайдан била қолдинг?

— Немис «Хай Гитлер» деганда, менинг болам муштларини тугди, сеники бўлса иштонини ҳўл қилди.

 

* * *

 

Эркак дўстига деди:

— Итнинг одамга ҳақиқий дўстлигини, хотинидан ҳам меҳрибонлигини кеча учинчи марта кўрдим. Қойил қолдим!

— Жа опқочасан-да! Бўлиши мумкинмас!

— Сен хотинингни алоҳида, итингни алоҳида хонага қамаб қўй. Бир соатдан кейин эшикларни оч! Ана ўшанда сени кўриб ким кўпроқ қувонишини кўрасан!

 

* * *

 

Эр-хотин жанжаллашяпти.

Хотин:

— Ярамас, дангаса, бўлмағур, ҳайвон! Овқат ейишга ебди-ю, идишни ювиб қўймабди!

Эр аста хотинига яқинлашиб, деди:

— Ювиб қўярдим, аммо туёқларим халал берди!

 

* * *

 

Армандан сўрашди:

— Актимел нима?

— Актимелми? Бу ярим литр қатиқни бир литр баҳосида пуллаш дегани.

Олимжон ҲАЙИТ

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc