«Ливерпуль» «Барселона» футболчисини нишонга олди

0

«Барселона» яримҳимоячиси Усмон Дембеле қишки трансферлар вақтида клубини ўзгартириши мумкин.

Каталонлар клуби раҳбарияти футболчининг жисмоний ҳолатидан қониқмаган ва уни январь ойида трансферга қўймоқчи.

Mundo Deportivo маълумотига кўра, «Ливерпуль» уни қўлга киритишга уриниб кўрмоқчи. Мерсисайдликлар жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп ушбу трансферга жиддий қизиқмоқда. Қайд этилишича, германиялик мутахассис Дембелени 2017 йилда, у ҳали «Барселона»га ўтишидан олдин ҳам қўлга киритмоқчи бўлганди.

Ушбу франциялик 21 ёшли футболчи Каталонияга ўтган йилнинг ёзида Дортмунднинг «Боруссия» клуби сафидан келганди. Ўшанда трансфер «Барселона»га 115 млн еврога тушганди. Жорий мавсумда Дембеле Испания Примерасида 10 учрашувда майдонга тушиб, 3 гол урди ва бир голга узатма берди.

 

tribuna.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here