Тошкент шаҳрида «трамадол» психотроп дори воситасини сотиш билан шуғулланган аёл қўлга олинди…

0

 

Шу йил 24 октябр куни соат тахминан 18: 30 да Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги Қатортол кўчасида 25 ёшли Мадинахон С. исмли аёл ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари тарафидан қўлга олинди. Уни «трамадол» психотроп дори воситасини сотиш билан шуғулланганликда айблашди. Қўлга олиш чоғида аёлнинг ёнидан 11 қути юқорида номи қайд этиб ўтилган дори топилган. Ваҳоланки, яқинда республикамизда наркотик, психотропик характерга эга табиий ва кимёвий моддалар, дори воситалари сотилиши тақиқлаб қўйилди. Ҳатто, психотроп дориларни ноқонуний тарзда сотиш билан шуғулланганларга нисбатан наркотик модда олди-сотдисига қарши қўйилган жиноят моддалари қўлланади.

Ушбу факт юзасидан республика жиноят мажмуасининг 276 моддаси, 2- қисмига асосан жиноий иш қўзғатилди.

Podrobno. uz

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc