Тошкент вилоятида эллик мингталик қалбаки пуллар ясаб келган кимса қўлга олинди…

0

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари яқинда Тошкент вилоятида 22 ёшли кимсани қўлга олишди. У ўзи яшаб турган уйда эллик минг сўмлик қоғоз пулларни ясаш билан шуғулланган. Бунинг учун олдин график муҳаррирликни, рангли принтердан фойдаланиш сирлари, пул ясаш техникасини чуқур ўзлаштирган.

— Мен аслида тўйлар, туғилган кунларда сураткашлик ва тантаналарни видеотасмага тушириш билан пул ишлардим, — деди жиноятчи. — Шу йил феврал ойида 50 минг сўмлик пулларни қалбакилаштира бошлади. Олдинига 30 дона шундай пулларни ясаб Олмалиқда буюмлар харид қилиб кўрдим. Икки мартасида омадим келди…

Айни пайтда қалбаки пул ясаш устаси қўлга олинган. Ушбу факт юзасидан республика жиноят мажмуасининг 176- моддасига асосан жиноий иш қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2018 йил бошидан 51 та қалбаки пул ясаш билан боғлиқ воқеалар содир бўлган. Уларнинг 18 таси Тошкент шаҳрида, 15 таси Тошкент вилоятида, 6 таси Самарқандда кузатилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари жиноятчилардан 5 минг АҚШ доллари, 5 минг Россия рубли, 5, 3 миллион сўм миқдоридаги қалбаки пулларни тортиб олган.

podrobno. uz

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc