Ўлган онасининг сочларидан никоҳ кўйлаги тиктирмоқчи бўлган қиз

0

 

Бир аёл турмушга чиқишни ихтиёр этди. Бироқ у никоҳ кўйлагини тиктириш учун жуда ғаройиб газлама танлади. Ўлган онасининг сочлари. Фақат унга бу кўйлакни тикиб беришга рози бўладиган тикувчи ҳали топилгани йўқ. Лекин шунақаси чиқса, аёл унга 15 минг фунт тўлашга рози.

Англиянинг Бристоль шаҳарчасида истиқомат қиладиган 61 ёшли аёлнинг танлови кўпчиликни қизиқтириб қўйди. Кўйлак эскизи ва ўлчамлари махсус сайтга жойлаштирилганига қарамасдан ҳали ҳеч ким юрак ютиб уни тикишга розилик бера олмади.

Бўлажак келинчакнинг сўзларига кўра, унинг онаси 1953 йилда турмушга чиққан. 2014 йилда онаси қаттиқ касал бўлганида у сочларини кесиб олган экан. Аёл онаси ўлган кунини 2019 йил август ойида тўй кўйлагида нишонламоқчи.

 

Озода ҲАЛИМОВА