Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 4 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Яқин ўтмишда бажарган ишларингиз учун айнан бугун ҳақ олишингиз мумкин. Шу баҳонада меҳнат қилган ҳеч қачон кам бўлмаслигини яна бир бор тушуниб етасиз. Молиявий масалада мушкулотлар кўзга ташланмайди. Аммо пулларни кўтарасига сарфлашдан тийилинг. Ҳатто дўконда азалий орзуларингиздан бири жамолини кўз-кўз қилиб турган бўлса-да, кўз юмиб ўтишга ҳаракат қилинг. Сергакликни қўлдан бермасангиз, хасталик ва жароҳат олишлар сизни четлаб ўтиши мумкин.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

4 ноябрда катта тезликда фикрлаш, худди шундай тезликда иш бажаришга улгуришингиз талаб этилади. Шунда кўзланган даромадни қўлга кирита оласиз. Ён беришга мойиллик билдира олсангиз, оилада жуфтингиз билан жанжалларни айланиб ўтишингиз мумкин. Иммунитетни кўтариш учун бугун контраст душ қабул қилишингиз тавсия қилинади. Кечқурун тоза ҳаво сайри ҳам сизга катта ёрдам беради. Айниқса, велосипедда қилинадиган сайр саломатликни тиклашда асқотади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугун сизга пулдор танишлар моддий жиҳатдан ёрдам бериши кутилмоқда. Лекин уларга қаттиқ ишониб қолишнинг ҳам кераги йўқ. Янги юмушлар қаршингизда кўндаланг бўлса, фақат ўз куч ва имкониятларингизга суянган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Тадбиркорлар энг мушкул туйилган келишувлар тақдирини ижобий ҳал этишга эришишади. Кечқурун айримлар хориж сафарига отланиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

4 ноябр куни ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам шошма-шошарликка йўл қўйманг. Молиявий масалада жиддий муаммолар йўлингизда кўндаланг бўлиши кутилади. Пулингиз бўлган тақдирда ҳам бугун тижоратга тикманг. Бугун тикилган пулар йўқотишга олиб келади. Аксарият дўстларимиз ортиқча вазндан безовта бўлсалар, парҳез тутишни бошлашлари тавсия этилади. Камроқ овқат истеъмол қилиб, кўпроқ пиёда юринг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Эрталаб уйқудан уйғонибоқ фойда келтирадиган ишларгагина назар ташланг. Нима бўлмасин, иш қай кўринишда бўлмасин, даромад келтирса, ўша ишга қўл уринг. Дам олиш кунидан фойдаланиб, ёши улуғ ва ўсал ётган қариндошлардан хабар олишни ҳам унутманг. Сизга бугун жисмоний машқлар билан банд бўлиш умуман мумкин эмас. Организмни жисмонан зўриқтирсангиз, хавфли хасталик чиппа ёпишиши ҳеч гап эмас.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

4 ноябрда шахсий ҳаётда фавқулодда қарор қабул қилишингиз талаб этилади. Лекин қарор қабул қилишдан олдин яхшилаб фикрланг. Хатога йўл қўйишга ҳаққингиз йўқ. Сафарга чиқишдан, йирик харидлардан воз кечинг. Улар оилавий бюджетингиз учун кушандаликдан бошқасига ярамайди. Шахсий муаммоларни бартараф этиш жараёнида қаттиқ асабийлашишингиз кутилади. Асабийлашишнинг адабини фақат тинчлантирувчи дорилар бера олади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Кунингиз енгил кечмайди. Аммо ўзингизга қаттиқ ишонсангиз, ҳар қандай мушкулликни ҳам енгиб ўта оласиз. Ҳатто, майда юмушларни ҳам махсус ва пухта режа асосида адо этинг. Тадбиркорлар учун хорижлик ҳамкорлар билан келишувлар, фойдали шартномаларни имзолаш амаллари муваффақиятли ўтади. Муҳаббатда хотиржамлик ҳукм суради. Оилалилар жуфти билан жанжалга сабаб бўлувчи мавзуда суҳбат бошламаганлари маъқул.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Шахсий ҳаётингиз кун давомида қайнашдан тийилмайди. Устига устак жуфтингиз билан ўзаро муносабатларингизда жиддий муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Шу қадар асабийлашасизки, ҳеч кимни кўргингиз, эшитгингиз келмайди. Кун охирида харажатлар бошингизга бало каби ёпирилиб келади. Бунинг оқибатида иммунитетингиз тушиши, қон босимингиз сакраши мумкин. Камроқ асабийлашинг. Ҳаммасига асаб сабабчи. Ташвиш-у, муаммоларга қўл силтанг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугунингиз минусга нисбатан плюсларга бой бўлиши кутилмоқда. Минуслар пайдо бўлишида ҳам сизнинг айбингиз йўқ. Вазият шуни тақозо этади. Телефон орқали ҳамкасблардан бири билан баҳслашиб қолишингиз ҳам ҳақиқатдан узоқ эмас. Имкон топсангиз, кун давомида табиат қўйнига чиқиб кетинг. Асаблар дам олади. Куннинг иккинчи ярмида яқин дўстлардан бири билан жиддий масалада суҳбатлашишингиз кутилади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

4 ноябр куни майда-чуйда юмушлар билан ўралашиб қолишдан сақланинг. Улар беҳуда вақтингизни ўғирлайди холос. Шахсий ҳаётингизда иш дегани бисёр. Фақат уларни мустақил тарзда адо этинг. Акс ҳолда оила аъзоларингиз билан орангизда келишмовчиликлар пайдо бўлиши мумкин. Кечки пайт сурункали ошқозон ва ичак хасталиклари қўзғалиш эҳтимоли бор. Эҳтиёт чораларини кўриб қўйинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун ҳар бир ҳаракатингиз аниқ бир мақсадга йўналтирилиши лозим. Ўзингиз эса сергакликни қўлдан берманг. Худди шу нарсалар сизни маънавий етуклик сари етаклайди. Бир сўз билан айтганда, бугун ақлий меҳнат олдинги сафларда туриши лозим. Зарарли одатлар ҳисобланмиш ичкилик ва чекишни ташлаш учун бугунги кун жуда муваффақиятли кечади. Кечқурун велосипед сайрига алоҳида эътибор қаратинг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

4 ноябрда вужудингизда иккиланишлар ва шубҳалар ҳукмронлик қила бошлаши мумкин. Уларни нари ҳайдаб солиш учун эса таваккалчиликни танланг. Агар об-ҳаво тўғри келса, дўстлар билан табиат қўйнида дам олиб қайтсангиз ҳам зиён қилмайди. Молиявий муаммолар ҳақида бугунча ўйланманг. Бу масалада ҳам таваккал қилинг. Худо пешонага ёзган бўлса, пул ҳам вақти-соатида албатта келади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc