Ғофур Раҳимов Халқаро бокс федерацияси президенти этиб тайинланди…

0

 

Бу иш Москва шаҳрида ташкил этилган Конгрессда амалга оширилди. Раҳимовга 134 кишининг 86 нафари ёқлаб овоз берди.

Эслатиб ўтамиз, Ғофур Раҳимов 10 ойдан бери ушбу вазифани вақтинча бажарувчи сифатида фаолият юритиб келган.

Халқаро бокс федерацияси президентлигига яна Осиё бокс конфедерацияси раҳбари Серик Қўноқбоев ҳам даъво қилганди.

Илгари маълум қилинганки, «AIBA» раҳбари лавозимини узоқ йиллардан бери эгаллаб келган Чинг-Куо Ву истеъфога чиққан. Ўшандаёқ федерация вице-президенти лавозимига италиялик мутахассис Франко Фальчинелли тайинланган. Орадан маълум вақт ўтиб, 2018 йил январида Конгресснинг навбатдан ташқари мажлиси чақирилгунга қадар унинг ўрнини ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов эгаллади.

Аммо Халқаро олимпия қўмитасидагилар Раҳимовнинг бу лавозимга тайинланишига кескин қаршилик кўрсатиб келишган ва кўрсатишмоқда. Бунга Раҳимовга нисбатан Америка тарафи санкция эълон қилиши сабаб бўлган. Иш шунгача бориб етдики, Халқаро олимпия қўмитаси боксни олимпия ўйинларидан олиб ташлашгача бориб етишини маълум қилди. Ҳозир ҳам қўмита «AIBA»га нисбатан суриштирув ва тафтиш амалларини адо этмоқда.

Раҳимовга нисбатан Америка қўллаган санкцияга келсак, америкаликлар уни турли кўринишдаги жиноятлар содир этганлик, жиноий гуруҳга етакчилик қилганликда айблаган. Бироқ ҳозир ҳам бу айблов ўз исботини топмади. Шунга қарамай, Америка ҳукумати Раҳимовга долларда молиявий операциялар амалга оширишни тақиқлаб қўйган.

«News RU»

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!