Ҳиндистонда 13 кишининг ёстиғини қуритган урғочи йўлбарс отиб ташланди…

0

 

Бу воқеа Ҳиндистоннинг Махараштра штатида содир бўлди. Маҳлуқни профессионал овчи уч ой қидириб ниҳоят топди ва отиб ташлади. Аслида уни 150 киши филларга минган ҳолда қидирган. Йўлбарсни қидириб топиш учун ўзиучар дронлар, дельтаплан, махсус ўргатилган итлар жалб қилинган. Аммо маҳлуқни топишнинг сира имкони бўлмаган.

Маълумотларга кўра, йўлбарс икки йил давомида 13 кишини ғажиб ташлаган. Охири ўрмон хўжалиги департаментидагилар йўлбарсни топиб ўлдириш зарурлигини тушуниб етишди. Лекин олдинига жониворларни ҳимоя қилиш ташкилоти ходимлари «Авни» лақабли бу йўлбарснинг ўлдирилишига қатъиян қаршилик қилган. Уларнинг қаршилигига ҳеч ким эътибор қаратиб ўтирмади. Одамхўр йўлбарс йўқ қилинди. Бироқ унинг 10 ойлик боласи ҳаёт. Мутахассислар уларни қафасда сақлашмоқда.

xabar. uz/ru

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc