Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 5 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

5 ноябрда агар росманасига хоҳласангиз, тоғларни уриб толқон қила оласиз. Вужудингизда куч, қаршингизда имкониятлар бисёр. Шундай экан, улардан унумли фойдаланинг. Ҳар қандай ишни бажонидил қабул қилинг ва дунёга оптимист назари билангина боқинг. Муҳаббатда оила қурмаганлар жиддий иш кўришлари зарур. Асосийси, танловда адашманг. Бу келажагингиз билан боғлиқ. Минг марта ўйлаб, бир марта қарор қабул қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугунги кун сиз учун қарама-қаршиликлардан иборат бўлиши кутилмоқда. Хоҳишингиз бошқа, аммо умуман бошқа ишни қилишингизга тўғри келади. Иш жойингизда раҳбарлар ҳам сизга босим ўтказа бошлаши мумкин. Оилалилар жуфти билан муносабатларни янада мустаҳкамлаши ва кейин сайр-у саёҳатга отланишлари учун бугун қулай имкониятлар мавжуд. Агар тежамкор бўлсангиз, молиявий муаммолар сизнинг фойдангизга ижобий ҳал бўлади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

5 ноябр куни эрталабданоқ кайфиятингизни бузадиган турли кичик муаммолар йўлингизда кўндаланг бўлиши кутилади. Тадбиркорлар ҳам куннинг биринчи ярмида ҳамкорлар билан келишувга эриша олмай ҳалак бўлишади. Демак, сиз ҳали бундай шартномани имзолашга тайёр эмассиз. Тадбиркор бўлмаганлар ҳам иш жойида юқори лавозимни эгаллаш учун тайёр эмасликларини тан олсинлар. Вужудингизда бор куч ва имкониятларни тежаб сарф қилинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугун биринчи навбатда моддий аҳволингиз яхшиланади. Сиз пулдан қайғурмасангиз бўлади. Пулингиз етарлича. Ҳатто, бу пуллар билан дўкон ёки бозорга бориб йирик харидларни амалга оширсангиз ярашади. Оилавий ҳаётда жуфтингиз билан муносабатлар таранг тортишига йўл қўйманг. Керак бўлса, унинг барча истакларини баҳоли қудрат адо этинг. Муносабатларга путур етмаса бас. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш ва қисқа масофага югуриш хайрли ва ёқимли кечади.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

5 ноябрда моддий жиҳатдан жар ёқасида қолсангиз ҳам бировлардан қарз ёки банкдан кредит олиш ҳақида ўйламанг. Миллионлар кетидан қувишни бас қилинг ва борига шукр қилинг. Саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган амалларни адо этиш, режим билан овқатланиш, вақтида ухлашга ётиш бугун сизга фақат фойда келтиради. Ишхонангизда бугун нафақат ҳасадгўйлар, балки ҳақиқий рақобатчиларга дуч келишингиз мумкин.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугун иш жойингизда қандайдир янгилик яратишга ҳаракат қилинг. Агар профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизда янги лойиҳа ўйлаб топсангиз, олам чароғон бўлади. Кун давомида нима иш бажарманг, тажрибага суянинг. Муҳаббатда фавқулодда қарорлар чиқаришингизга тўғри келиши мумкин. Бу сиз учун пулдан ҳам муҳимроқ эканини унутманг. Сурункали хасталикка чалинганлар саломатликлари ҳақида кўпроқ қайғуришлари керак.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

5 ноябр куни шахсий ҳаётингизда фавқулодда ҳодисалар содир бўлиши кутилмоқда. Лекин қочиб узоққа бора олмайсиз. Бу ҳодисаларга гувоҳ бўлишга мажбурсиз. Эмоцияни жиловда ушланг. Муаммолар ва ташвишлардан қочишнинг бирдан-бир йўли бу сукут сақлаш эканини унутманг. Фақат яқин дўстлар қаршисидагина сукут сақламасангиз бас. Кечқурун умуман кутилмаган жойдан даромад олишингиз кутилади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Чаён буржида туғилганлар бугун муҳаббатда буткул янги туйғуларга ошно бўлишлари мумкин. Шу муҳаббат ва янги туйғулар сизга бир олам эҳтирос ҳамда қайғуларни ҳадя этмоқчи. Қабул қилинг. Меҳнат ёки ўқиш таътилида бўлсангиз, ўзингизни қўлга ола билинг. Ҳаётингизда сизни жаҳлдорликка, жанжаллар, баҳсларга ундовчи вазиятлар учраши мумкин. Улардан устун келишга ҳаракат қилинг. Шунда тинч бўласиз. Кечқурун олис сафарга отланишингиз кутилади. Аммо бу сафардан воз кечинг. Сафар сизга фойда келтирмайди.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

5 ноябр куни иш жойингизда ҳамкасблар билан келишмовчиликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Имкон борича ўзингизни босишга, сабр қилишга уриниб кўринг. Жанжаллашиб ҳеч қачон барака топмайсиз. Бунинг ўрнига мукофотдан, ҳурмат-эътибордан маҳрум бўлишингиз мумкин холос. Бугун танани ёшартиришга йўналтирилган муолажалар фойдали кечади. Кечқурун оила қурмаганлар романтик учрашувни бошдан кечиришлари мумкин.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

Кунингиз ажойиб даражада кечиши кутилмоқда. Бугун сиз ишлаб ҳам, дам олиб ҳам роҳатланасиз. Асосийси, саломатлигингизга ҳеч қандай хавф раҳна солмайди. Куннинг иккинчи ярмида фавқулодда хизмат сафарига жўнаб кетишингиз мумкин. Келгусидаги мавқеингиз худди шу хизмат сафари билан боғлиқ. Қариндошлар билан жанжаллашган бўлсангиз, бугун ярашиш учун қулай имконият туғилади. Имкониятдан унумли фойдаланинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

5 ноябрда ишларингиз эрталабданоқ бароридан кела бошлайди. Муаммолар ортга чекина бошлаганига гувоҳ бўласиз. Қалбингиз оптимизмга, ёқимли туйғуларга тўлади. Кимларгадир азалий муҳаббат ташвишлари сира тинчлик бермаётганди. Бугун шу ташвишдан ҳам халос бўласиз. Сиз бахтли ҳаёт учун жиддий халал берувчи тўсиқларнинг барчасини йўқ қила оласиз. Фақат саломатлигингизни назорат остида ушланг. Ортиқча муаммоларга йўл берманг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Кунингиз аъло даражада кечиши кутилмоқда. Сизнинг вазифангиз бу кунни ёрқин бўёқлар билан бойитишдан иборат бўлмоқғи лозим. Қўлингиз теккан ҳар бир иш унумли ва ёқимли кечади. Шубҳасиз, молиявий жиҳатдан аҳволингиз яхшилана боради. Ишда янгиликлар яратиш пайида бўлинг. Турли бўлар-бўлмас ҳаракатларга зеб бермасангиз, саломатлигингиз сизга панд бермайди.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here