31 ёшли йигитни отасининг топган пулида ҳаққи борми?

0

Савол

– Ассалому алайкум! Укамнинг ёши 31да, укам “Отамни ишлаб топган пулида мани хам хаққим бор, Аллох мени ризқимни хам отамга беряпти” деб отамни пулидан хақ талаб қиляпти. Вояга етган фарзанд отани пулига хақлими?

 

Жавоб

– Ва алайкум ассалом! Фарзанд 11-12 ёшларида вояга етади. Шундан бошлаб унинг нафақаси отанинг зиммасига вожиб эмас. Кўр, шол ва ётоғидан туролмайдиган бемор бўлса отаси нафақа қилиб туради. Бу ёшда отасининг пулидан сўрамасдан олиш ўғирликка киради. Валлоҳу аълам!

 

ислом.уз