БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ, ОКА?..

0

 

* * *

 

Америкада қурол дўконига тўртинчи синфда ўқийдиган болакай кириб келиб сотувчига деди:

— Менга битта «Калашников» автомати, элликта патрон ва бир қути гугурт беринг!

— Ҳой, ўғлим, гугуртни нима қиласан? Биз ёш болаларга гугурт сотмаймиз!

 

* * *

 

Бу ҳолат ҳар бир эр-хотин ўртасида бўлиши мумкин. Хуллас, хотин эрига деди:

— Дадаси, ҳеч қурса, қилиб қўйган ишингиз учун узр сўрасангиз бўларди!

— Хўп, кечир, хотин!

Хотин терс ўгирилиб, аламли шивирлади:

«Ҳе кечиримингминан қўшмозор бўл!»

 

* * *

 

Ота ўғлига деди:

— Ўғлим, уйлансанг, ана ўшанда ҳақиқий бахт қандайлигини биласан!

— Ростданми?

— Ҳа, аммо унда кеч бўлади.

 

* * *

 

Судья гувоҳдан сўради:

— Айтинг-чи, жабрланувчи аёл ва судланувчи эркак эр-хотинлардай яшармиди?

— Вой, ўртоқ судья, бу нима деганингиз? Унданам яхшироқ яшашарди.

 

* * *

 

Эр-хотин машинада кетиб боришар, тинимсиз жанжаллашишарди. Бир маҳал эр йўл четида турган икки эшакни кўрди-ю, хотинига деди:

— Ана, қариндошларинг туришибди!

— Ҳа-а, қайнонам билан қайнотам!

 

* * *

 

Хотини билан ажрашган эркак яқин дўстига ҳасрат қиляпти:

— Аёл киши шундай мавжудот эканки, ажрашгач, эр чиқиб кетаётгандаям бир марта «ширин» гап айтиб қоларкан.

— Масалан, қанақа ширин гап айтаркан?

— Эр чиқиб кетаётганда «Бахтли бўл, ҳайвон!» деркан.

 

* * *

 

Жуҳуд аёли эрига деди:

— Абрам, томорқада товуғимиз жуда хафақондай мунғайиб турибди. Балки ундан шўрва тайёрлармиз? Нима дейсиз?

— Агар шу билан хафачилиги тарқаса, майли.

 

* * *

 

Йигит дўстига деди:

— Армияга бормасдан олдин тинч ухлардим. Чунки билардимки, бизни қўриқлашади. Армияга боргач, умуман ёмон ухлайдиган бўлдим. Халқимни қўриқладим. Армиядан келгач, янаям ёмон ухлай бошладим. Сабаби, бизни кимлар қўриқлашини яхши биламан.

 

* * *

 

Хотин:

— Дадаси, ойимни автобус уриб кетибди!

Эр:

— Азизам, мени қийнамасанг-чи! Лабларим совуқдан ёрилиб кетган. Кула олмайман!

 

* * *

 

Эркак газета дўкони туйнугидан откриткаларни томоша қилиб охири сотувчига деди:

— Ажойиб откриткалар экан. Уларга нима деб ёзилган?

«Якка-ю ёлғизимга».

— Ў, унда 20 тасини беринг!

 

* * *

 

Эркак дарахт шохида ўтирган каккудан сўради:

— Какку, мен қанча яшайман?

— Ку-ку!

— Шунча кам умрим қолдими?

— Шунгаям шукр қил! Умуман айтганда омадинг бор экан. Мен дудуқман.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кўришгунча!!!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc