Иккита самолёт ўзаро тўқнашиб кетди

0

Канада пойтахти Оттава шаҳри Ғарбида икки кичик самолёт парвоз чоғида тўқнашиб кетди. Бу ҳақда CBС телеканали маълумотига таяниб, ТАСС хабар тарқатмоқда.

Ҳодиса Канаданинг марказий халқаро аэропорти осмонида содир бўлди. Тўқнашувдан сўнг самолётлардан бири қулаб тушди. Бунинг оқибатида ҳаво кемаси учувчиси воқеа жойида ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Ичида икки нафар фуқаро бўлган иккинчи самолёт эса аэропортга талафотсиз қўнишга муваффақ бўлган.

ЎзА

Оттава полицияси ушбу воқеа тафсилотлари бўйича изоҳ берганича йўқ.